Москвада ер усти жамоат транспортида Wi-Fi ишлашни бошлади. Бу ҳақда асосланиб The Village хабар бермоқда. Лойиҳа синов тариқасида 30 сентябрь куни ишга туширилган. M24.ru интернет-нашри маълумотларига кўра, Россия пойтахтидаги 16 троллейбус, 6 трамвай ва 3та автобусга Wi-Fi роутерлари ўрнатилган бўлиб, унда ахборот сониясига 3 мегабит тезликда узатилади. Yablyk’нинг аниқлик киритишича, хизмат – бепул ва у пароль сўрамайди. Бортида симсиз интернет бўлган автобус, троллейбус ва трамвайларни «Тутиб ол ва сайр қил!» деган ёзув ёпиштирилганидан ажратиб олиш мумкин. Интернетга чиқиш учун Rostelecom_Wi-Fi бўш тармоғини танлаш керак бўлади. «Газета.ru» хабарига кўра, ер устида бепул Wi-Fi тарқатиш бўйича тажриба олти ой давом этади. Шундан сўнг, унинг кейинги тақдири юзасидан қарор қабул қилинади. РБКнинг ёзишича, 2013 йил февралида Москва маъмурияти шаҳар метрополитенини интернетга улаш режаларини эълон қилган эди. 2013 йил сентябридан эса метронинг Каховская йўналишида бепул Wi-Fi тармоғи муваффақиятли ишлаб турибди, 2014 йил кузигача ер ости транспортининг барча йўналишларида интернет ишлашни бошлайди.
|