Главная » 2013 » Avgust » 19 » Мобил телефонлар учун янги илова офтальмолог ҳузурига боришдан халос этади
23:06
Мобил телефонлар учун янги илова офтальмолог ҳузурига боришдан халос этади
Лондонлик шифокорлар "Кўзларни текшириш учун портатив тўплам” дастурини ишлаб чиқишди. У махсус ускуналарсиз ҳам оғир кўз касалликларига ташҳис қўйиш имконини беради.
Бу, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар учун жуда долзарб. Айтиш жоизки, бутун дунё бўйлаб тахминан 39 миллионта сўқир одам яшайди. Уларнинг 90% қашшоқ мамлакатларда истиқомат қилади. Ҳолбуки, кўр бўлиб қолиш ҳолатлари 80% нинг олдини олиш мумкин. Офтальмологнинг стандарт тўплами кўп жойни эгаллайди, қиймати ҳам 250 минг доллардан ошади. Унинг мобил версияси эса бор-йўғи 650 доллар туради. Мазкур тизим Кенияда 1000 нафар беморда синаб кўрилди.
Шундай қилиб, даставвал телефон экранида мунтазам равишда кичраювчи ҳарфлар пайдо бўлади. Кейин камера ёрдамида кўз гавҳари катаракта бор-йўқлигига текширилади. Қурилмага махсус чақнагич уланса, кўзнинг тўр пардасини текшириш ва унда диабетик ретинопатия бор-йўқлигини аниқлаш мумкин. Мутахассис олинган тасвирларни таҳлилдан ўтказиш учун беморнинг аниқ манзили билан бирга касалхонага жўнатади. Ушбу технология жуда оддий ва самарали. Телефонлар бундай тадқиқотларни ўтказиш учун барча ресурсларга эгалигига ишлаб чиқарувчиларнинг ишончи комил.