SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 15:59
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 20 » Мобил мухбир: Тошкентда рўй берган даҳшатли автоҳалокатга гувоҳ бўлдим
01:24
Мобил мухбир: Тошкентда рўй берган даҳшатли автоҳалокатга гувоҳ бўлдим
Шу йилнинг 29 март куни ўзим гувоҳ бўлган воқеа менга бир умрлик сабоқ бўлди...

Пойтахтимиз кўчаларидан бирида танишим билан машинада кетаётгандик. Биздан йигирма-ўттиз метр нарида турган йўл патрул ходимига кўзимиз тушди. Шу пайт қарама-қарши томондан келаётган қаймоқранг матиз машинаси эътиборимни тортди. Чунки у катта тезликда келаётганди.

- Матиз қўлга тушди, - дея шеригимга кулдим.
Қолган воқеалар эса кўз очиб-юмгунча бўлиб ўтди. Ҳалиги матиз ҳайдовчиси патрул ходимини энди кўрдими, келаётган йўлининг ўзида бурилиб йўналишга қарши юра бошлади.

- Ие, матиз ҳайдовчиси нега бунақа қиляпти? - ҳайратланди шеригим.
- Патрулдан қочди, - дедиму, ён ойна орқали йўл патрул ходимининг ҳам машинасига ўтираётганини кўрдим. Кутилмаганда у матизнинг ортидан йўналишга қарши юриб қувлай бошлади. Йўл кўприк остига тўғри келди ва...

Танишим ҳам, мен ҳам ўзимизни йўқотиб қўйдик. Сабаби, ҳозиргина катта тезликда қочаётган матиз кўз ўнгимизда уч метрлар баландликка кўтарилди-ю, ўзи тўқнашган эпика устида тескари бўлиб тушди.

- Одамлари тирикмикан? - шартта тўхтадим. Ҳамроҳим ҳам машинада тушди. Югуриб бордик. Қаймоқранг эпика ичида ҳайдовчи ва бир аёл додларди. Мен аёл томонга югурдим. Ҳамроҳим ҳайдовчига...
Бундай кўргиликни ҳеч кимга раво кўрмайман. Ишонасизми, аёлнинг белидан оппоқ бўлиб суяк чиқиб турарди. Ҳайдовчининг оёқлари эса худди эшилган ипдек айланиб кетган...

Уларга ёрдамлашиб машинадан тушириб ерга ётқиздик.
- Матиз ҳайдовчисига қара, - дедим шеригимга.
Сал ўтмай у кўзларида ёш билан бош чайқаб келди:
- 18-20 ёшлардаги йигит экан. Нафас олмаяпти.

Даҳшатга тушдим: Эҳ, йигит! Нималар қилиб қўйдинг? Ўзинг умрингга зомин бўлдинг ва яна икки одамни қай аҳволга солдинг? Шу патрул сени тўхтатса ҳужжатингни оларди, жарима соларди. Ахир жонингни олмасди-ку!

Ўзимга келолмай ўтирган бир пайтимда кўрганларим эса... Ишонасизми, матиз ҳайдовчининг ортидан қувган ҳалиги патрул ходими ҳеч нарса бўлмагандек, бизнинг ортимиздан келиб тўхтади. У қачон ортига қайтган, қай пайти йўлнинг биз турган йўналишига ўтиб, ортимиздан келган бу Худога аён! Унга ҳеч нарса дея олмадим. Ахир ҳаммада виждон бор! Унда ҳам бордир?..

Шукрулло, Тошкент

Manba: Darakchi.uz
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 977 | | Рейтинг: 5.0/6
Всего комментариев: 3
SAYT_ADMINKASI20.04.2013 12:53
LEO_UZ20.04.2013 14:28
ArMoNiNGMaN20.04.2013 22:00
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz