SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 08:10
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 4 » Миржалол Қосимов: "Бундай майсали майдонда ўйнаш азобнинг ўзгинаси"
22:57
Миржалол Қосимов: "Бундай майсали майдонда ўйнаш азобнинг ўзгинаси"
3 апрель куни ЎФФ Терма жамоалар марказида Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов миллий терма жамоалар мурраббийларидан ҳисоботларни қабул қилди.

Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз ҳисоботини топширди ва якунига етган март ойи терма жамоа учун осон келмаганини таъкидлади. «Ливан терма жамоасига қарши ўйиндан олдин БААга қарши оғир учрашувни ўтказдик. БААга қарши учрашув расмий мақомда бўлса ҳам, аҳамияти жиҳатидан Ливан билан ўйин муҳим эди. БААдан учралган мағлубиятдан фожеа ясамаган бўлар эдим. Олдинда Осиё Кубоги саралашининг яна бир нечта учрашувлари бор. Ўша учрашувларда аввалги хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз», - деди Қосимов.
«Ливанга қарши кечган учрашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Бизга фақат ва фақат ғалаба зарур эканини барчамиз яхши тушуниб турган эдик. Ўз ҳисобимизга навбатдаги 3 очкони ёзиб қўйганимиздан ва олдимизга қўйган вазифани уддалаганимиздан бағоятда ҳурсандман. Янги стадиондаги илк расмий ўйин бўлгани ва стадионни тўлдирган мухлислар босими шогирдларимга қайсидир маънода таъсир кўрсатди дейиш мумкин. Майдонда ҳаракат қилган футболчиларнинг деярли барчаси шу куни ўзларига юклатилган вазифани бажаришди дея оламан. Ғалаба - бу ғалаба. Бу ўйин ва ғалаба орқали биз олий мақсад сари яна бир қадам ташладик», дея қўшимча қилди миллий терма жамоа бош мураббийи. Қосимовнинг таъкидлашича, Жанубий Корея ҳамда Қатар терма жамоаларига қарши муҳим ўйинлар олдидан миллий терма жамоанинг ҳолати яхшироқ бўлади.
«Футболчиларнинг кўпчилиги эндигина мавсумни бошлашди ва шунинг учун уларнинг ҳозирги ҳолати мени қониқтирадиган даражада эмас. Ўйлашимча, июнь ойига келиб футболчилар оптимал ҳолатда бўладилар ва бу терма жамоа ўйинига албатта ижобий таъсирини кўрсатади. Ўша пайтга келиб, шогирдларим етарли ўйин амалиётига эга бўлиб улгуришларига умид қиламан.
Миллий терма жамоа бош мураббийи шунингдек, «Бунёдкор» стадионидаги майдон ҳолати ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Биз мана шундай катта, муҳташам, жаҳон талабларига жавоб берадиган стадионга эга бўлганимиздан албатта, жуда ҳурсанмиз. Аммо, майдон чимининг ҳолати менда жуда салбий таассурот қолдирди. Бундай майдонда халқаро ўйинлар у ёқда турсин, маҳаллий савиядаги ўйинларни ўтказиш ҳам қийинчилик туғдиради. Бундай майсали майдонда ўйнаш азобнинг ўзгинаси. Биз тез суратларда майдон чимини алмаштириш устида бош қотиришиимиз керак. Ҳозирги ҳолат шуни талаб қилмоқда.», дея ўз ҳисоботини якунлади, Миржалол Қосимов.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 438 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
SAYT_ADMINKASI04.04.2013 23:44
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz