SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 15:40
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 22 » Миришкор тумани ҳокими Дилмурод Абдиев ҳибсга олинди
09:35
Миришкор тумани ҳокими Дилмурод Абдиев ҳибсга олинди
18 август куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Дилмурод Абдиев Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан ҳибсга олинди.

42 ёшли собиқ ҳокимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши тафсилотларига кўра, собиқ ҳоким гўё Миришкор пахта тозалаш заводи маъмуриятидан Акмал исмли шахс воситасида турли ойларда бир неча минг АҚШ доллари миқдорида пора олиб келган.

Дилмурод Абдиев ҳозирда МХХнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси тергов изоляторида сақланмоқда.

“Озодлик” манбаларига кўра, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зафар Рўзиевнинг жияни бўлган бу шахсга нисбатан босимлар шу йилнинг май ойидан бери давом этиб келаётганди. Хусусан, Дилмурод Абдиев 17 май куни вилоят миқёсида ўтказилган мажлис пайтида Қашқадарё вилоят ҳокими Туробжон Жўраев билан муштлашган. Ўзи ҳам калтак еган кичик ҳоким катта ҳокимнинг юзига мушт тушириб, кўзойнагини синдирган.

- Ўшанда танага ўртача оғирликдаги тан жароҳати олиш ва юз гематомаси ташхиси билан Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам марказининг Қашқадарё вилоят филиалига мурожаат қилган собиқ ҳоким амалдаги вилоят ҳокими Туробжон Жўраев устидан прокуратура органига мурожаат қилди. Аммо бу ҳаракатлар ҳукумат аъзолари аралашуви билан бостирилиб, икки ҳоким ўзаро яраштирилди, - дейди Миришкор туман ҳокимлигининг исми сир қолишини истаган мулозими.

Собиқ ҳоким Абдиевнинг айни пайтдаги аҳволи, жиноят иши терговининг ривожи борасида маълумотлар йўқ. Аммо Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида Дилмурод Абдиев ҳамон туман ҳокимлари рўйхатида турибди.

Миришкор туман ҳокимлиги Абдиевнинг ишдан олинганини тасдиқлади, аммо унинг жавобгарлиги билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритмади.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 689 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz