Главная » 2013»Fevral»6 » Мирджалол Кoсимов: Бугунги уйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз
08:39
Мирджалол Кoсимов: Бугунги уйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз
Гонконгга қарши кечадиган ўйин олдидан Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдираркан, мухлисларни хурсанд қилишга уриниб кўришларини таъкидлаб ўтди. — Ушбу ўйин олдидан Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган 10 кунлик ўқув-машғулот йиғинимиз жуда фойдали бўлди. Шунинг учун ҳозирги пайтда терма жамоа йигитларининг жисмоний тайёргарлиги ва кайфияти ҳолати яхши ҳолатда. Улар мухлислар қаршисида тўп суришни соғинишган. Мухлислар бизни қўллаб- қувватлашини истардик. Ишқибозлар ўйиндан кейин стадионни яхши кайфиятда тарк этиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Мени хурсанд қилган жиҳати, ушбу йиғинга футболчиларнинг ўзлари жиддий ёндашишди. Уларнинг интилиши, хоҳиши қувонарли бўлди. Йигитларнинг ўзлари қўнғироқ қилиб, йиғин қачон бошланишини сўрашган ҳолатлар ҳам ҳар доим ҳам бўлавермайди. — Виталий Денисов нима учун бу ўйинга таклиф қилинмади? — Виталий "Днепр”дан кетганидан кейин янги жамоага қўшилиши учун вақт ўтказворди. У 22 январдан машғулотларга киришди. Шунинг учун ҳали жисмоний формасини тўлиқ тиклаб олгани йўқ. Боз устига, у янги жамоасидаги мураббийининг ишончини қозониб, асосий таркиб ўйинчисига айлангани муҳим биз учун ҳам, футболчи учун ҳам. Футболчи терма жамоанинг битта ўйинга келиб-кетиши унчалик катта аҳамиятга эга эмас, муҳими унинг клубида мустаҳкам ўрнашиб олиб, узоқ муддатли шартномага эга бўлишидир. Ундан ташқари, "Локомотив” ёрдамчи мураббийи Черевченко ҳам футболчини ҳозирча безовта қилмасликни илтимос қилди. — Гонконг терма жамоаси ҳақида фикрингиз? — Рейтинг бўйича жамоа анча паст ўринда бўлса-да, аммо ҳар қандай жамоани ҳурмат қилиш керак. Гонконг билан шундай ўйинлар бўлганки, Тошкентда 2:2, сафарада 0:0 ўйнаганмиз. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Гонконг бутун жамоа бўлиб, тартибли ҳимояланадиган жамоа. Яхши биласиз, футболда яратишдан кўра, бузиш осонроқ. Эртага рақиб жамоанинг ҳимоясини ёриб ўтиш йўлларини топамиз ва уни мағлуб этамиз деган умиддаман. — Терма жамоага илк марта таклиф этилган Алибобо Раҳматуллаев ўзини қай томонлама кўрсата олди? — Авваламбор, уни миллий терма жамоа манфаатидан келиб чиқиб, йиғинга таклиф қилдим. Худди Гадоев сингари уни ҳам секин-секин йиғинларга қўшиб бориш орқали терма жамоада мустаҳкам ўрин олишига эришамиз. Назорат ва ўртоқлик ўйинларида у ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнади. Ҳозирги пайтда қанотлар тез бўлса, ўйин ҳам яхши чиқяпти. Шунинг учун уни терма жамоага чақирилди. — Санжар Турсунов эртанги ўйинда майдонга тушадими? — Санжар БААдаги машғулотлар чоғида жароҳат олганди. Ҳозирги кунда у жароҳатидан фориғ бўлган, аммо жисмоний яхши ҳолатда эмас. Шунинг учун эртага ўнг қанотдан Сервер Жепаровни ўйнатмоқчиман. У ўзининг ёнига бир неча ҳимоячиларни жалб қилиши орқали, бу қанотда ўйнайдиган ҳимоячимизга жой очиб бериши керак. Прикрепления: