Статистика |
Hozirda saytda: 6 Mexmonlar: 6 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 9 » Мигрень” пайдо бўлишининг тўртта сабаби
18:33 Мигрень” пайдо бўлишининг тўртта сабаби |
Бош оғриқларининг 45 та тури орасида “мигрень” энг кўп тарқалгани ва қийиндаволанадигани ҳисобланади. Аммо бу дардга чалинганлар ҳам уни енгиллаштириши мумкин. Бунинг учун ушбу бошоғриғини келтириб чиқарувчи омилларни билишнинг ўзи кифоя. Мутахассислар уларгақуйидагиларни киритади: Наслдан-наслга ўтиш. Шифокорлартомонидан олиб борилган кўп йиллик кузатувларга кўра, “мигрень” наслдан-наслга ўтар экан. Агар боланингота-онаси шу дарддан азият чекса, бош оғриғининг ушбу шаклини орттириш хавфи 90% ни ташкил этиши аниқланди.“Мигрень” асосан ёш пайтда – 18-33 ёшлар оралиғида пайдо бўлади. Касалликнинг авжи 30-40 ёшларга тўғрикелади. Аёл жинсига мансублик. “Мигрень” асосан аёлларда учрайди. Улар эркакларгақараганда 2-3 марта кўпроқ бош оғриғидан азобланади. Мутахассислар буни аёл организмидаги гормонал, эндокринва иммун тизимларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғламоқда. Қаттиқ толиқиш.“Мигрен”га чалинган киши ўзини идеал инсондай тутиши керак, яъни камида 8 соат ухлаши, тоза ҳавода кўпроқсайр қилиш, ўз вақтида дам олиши лозим. Чекиш ва уйқусиз ўтказиладиган тунлар тақиқланади. Тақиқларга,айниқса, шамолли ва булутли, атмосфера босими тез-тез ўзгарадиган кунларда қатъий амал қилиш зарур. Тўғри келмайдиган маҳсулотлар. Тартибсиз ҳаёт тарзи ва ноқулай об-ҳаво шароитлариданташқари, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Буларга дудланган колбаса,цитрус мевалари, бананлар, қаҳва, чой, шоколад ҳамда спиртли ичимликлар (шампань виноси, пиво, қизил мусаллас)киради. Уларнинг таркибидаги моддалар бош мия томирларини олдин қисқартириб, кейинкенгайтиради. Шу боис бундай маҳсулотларни тановул қилишни иложи борича қисқартирган маъқул
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 710 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|