SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 13:53
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2012 » Noyabr » 17 » МЕССИ ВА РОНАЛДУДАН ТАШҚАРИ...
23:12
МЕССИ ВА РОНАЛДУДАН ТАШҚАРИ...
Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
Европадаги энг яхши футболчилар ҳақида гап кетганда, албатта, биринчи навбатда, Месси ва Роналду тилга олинади. Лекин миллий чемпионатларнинг янги мавсумини жуда яхши бошлаган футболчилар оз эмас. Хорижлик журналистлар «ўзга сайёраликлар» - Месси ва Роналдудан ташқари, ҳозирда энг яхши мақомига муносиб футболчилар 10лигини тузиб чиқишди.

10. Марио Манжукич («Бавария»)
Марио Гомес жароҳатланди, аммо «Бавария» ҳужуми олдингидан кўра даҳшатлироқ туюлмоқда. Бунга клубнинг хорватиялик янги аъзоси Марио Манжукичнинг мавсумни ажойиб бошлаганлиги сабабдир. У на «Вольф­сбург» ва на термада ҳозиргидай тез-тез гол урганди (жорий мавсумнинг ўтган даврида «Бавария» таркибида «тўплаган» голлари сони 5 йил давомида қизил-оқ, катак-катак футболкада урганидан кўп). Манжукич айтайлик, Гомесдан кўра ҳаракатчанроқ ва голга тортадиган лаҳзаларга эҳтиёткор: бунинг натижаси у 6та гол билан бундеслига тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

9. Хамес Родригес («Порту»)
«Бенфика» Аксел Витсель ва Хави Гарсиясиз азоб чекаётган бир пайтда «Порту» Халк зиммасидаги кўп вазифаларни колумбиялик 20 ёшли Хамес Родригесга муваффақиятли ўтказди. Янги Халкми? Йўқ, асло! Хамес латиф ва нозик ҳаракатланади, ҳимоячилардан енгил ўтиб кета олади. Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири янада кучайди. Қарийбки, ҳар бир баҳсда самарали тўп оширди, Чемпионлар Лигасида «ПСЖ» дарвозасига ажойиб гол урди, сентябрда эса Португалия чемпионатининг энг яхши футболчиси, деб топилди. Қолаверса, Халкдан фарқли ўлароқ, ўз миллий термасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланди.

8. Саболч Хусти («Ганновер»)
Санкт-Петербургда 3,5 йилни бой берган венгр «Ганновер»даги дастлабки ойдаёқ йўқотганларини тиклашга уринди. Мирко Сломка жамоаси ўтган мавсумда яхши ўйнади, аммо гол уриш бобида аутсайдерлар даражасида қолиб кетди ва умуман, тўплар нисбати ёмонлигига қарамай, Европа Лигасини забт этмоқликни кўзлаб келди. Хустининг қайтиши, унинг 4 йил бурун бежиз «Реал» трансферлар рўйхатидан ўрин олмаганини кўрсатди. Вингер ролини бажараётган Саболч бундеслига ва ЕЛда 3тадан гол уришга эришди. Шунингдек, шерикларининг 7та голига муносиб ҳисса қўшди.

7. Иско («Малага»)
Ёзда клубни Санти Касорла ва бир қатор етакчилар тарк этишганидан ке­йин «Малага»нинг барча умиди «Валенсия»нинг иқтидорли тарбияланувчиси Искодан бўлиб қолди. Майдонда янги етакчи ролини ўз зиммасига олган футболчи ярим ҳимояни ҳужум билан боғлашни ажойиб тарзда уддалади ва мавсум стартидаги бир қатор ҳал қилувчи ўйинларда ўзини кўрсатди. Натижада «анчоуслар» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етакчиликни қўлга олишди.

6. Марек Гамшик («Наполи»)
Ҳужум чизиғида тўп суришга мос ёшда (25) таркибдан ўрин олган словак мавсумни ажойиб бошлади ва дастлабки ўйинлардаёқ ўз ҳисобига 3та гол ва шунча самарали тўп узатишни ёзиб қўйди. Кавани каби ўйнайдиган Гамшик ҳужумда самарали ҳаракатланиб, ҳар қандай рақибга жиддий хавф сола олади. Уни айниқса, ҳимояни ёриб ўтаётганида тўхтатиб бўлмайди - кутилмаган «финт»­ларидан қочиш осон эмас, кучли зарбаларидан сақланишнинг иложи йўқ.

5. Эрнанес («Лацио»)
Владимир Петкович раҳбарлигида бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи янада «очилиб», гуллаб яшнамоқда. Эрнанес ниҳоят, «Лацио»да ўз ўрнини топди ва жамоа етакчилигига мос эканлигини исботламоқда. Мавсум бошиданоқ мураббийнинг ишончи самараси ўлароқ, Эрнанес 4та гол уришга ва 3тасига ассис­тентлик қилишга улгурди.

4. Генрих Мхитарян («Шахтёр»)
Мхитарян ўтган йили «Шахтёр»да жароҳатланган Фернандиньонинг ўрнида (таянч ҳудудида) тўп сурганди. Жорий йилда эса ўзи ёқтирган иккинчи ҳужумчи ролини бажариш билан гол уришни бошлаб юборди. Мхитаряннинг устун жиҳати - тўп билан тезкор муомала қила олиши. Голларининг тенг ярмини тўпни тўхтатмай зарба бериш орқали амалга оширди. Унинг зарбалари кучли бўлсада, пенальти ва жарима тўпларини тепмайди. Шу жиҳатни ҳисобга олсак, жорий мавсумдаги статистикаси ҳайратланарли: чемпионатдаги 11та ўйинда 14та гол! Бу Украинанинг янги рекорди ва умум­европа «Олтин бутса»си учун жиддий даъвогарлик!


3. Санти Касорла («Арсенал»)
27 ёшли испан «Арсенал»даги фаолия­тини ортиқча муаммосиз бошлади ва Арсен Венгерга баъзан нафақат ёш иқтидорлар, балки юқори савия­ли футболчилар ҳам фойда келтиришлари мумкинлигини исботлади. У энди «Арсенал»да икки марказий ярим ҳимоячи ва форвард ўртасида ҳаракатланиб, жамоа ўйинини бошқармоқда. Бундан таш­қари, рақиб ҳимоясидаги бўш ҳудудлардан самарали фойдаланмоқда. 2та гол, 2та самарали тўп ошириш, 26та хавф туғдирувчи «пас», 29та зарба - Санти нафақат жамоа, балки бутун Англия мавсуми стартидаги энг яхши футболчи.

2. Златан Ибрагимович («ПСЖ»)
Фахрий швециялик ўз ишини ҳамон аъло даражада, сифатли бажармоқда - кўп ва чиройли голлар муаллифига айланмоқда. Қисқа вақт ичида 4та «дубль» - ажойиб натижа. Карло Анчелотти жамоаси ҳозирча янги мақомга мослашишга уринмоқда - ўйин ва кучли кадрлар бобида. Аммо Ибранинг самарадорлиги ҳатто унчалик яхши чиқмаган ўйинларда ҳам жамоага очко олиш имкониятини бермоқда. «Ибрагимович фантастик даражада жисмоний куч ва техникага эга. У қарийбки, идеал футболчи»,-деди Ибранинг Париждаги дебютидан сўнг «ПСЖ» дарвозабони Сальваторе Сиригу.

1. Радамель Фалькао («Атлетико»)
Ҳозиргача Чемпионлар Лигасида тўп суриш бахтига муяссар бўлмаган супертўпурар иккинчи мавсум ҳам «Атлетико»да қолишга қарор қилди. 7-турдан кейин Ла-лигада Фалькао ҳисобида 8та гол бор. Колумбиялик 2та голини охирги турда «Малага» дарвозасига урди ва бу «Атлетико»га Испания чемпионатида «Реал»дан 8 очко ўзиб кетиш, биринчи ўриндаги «Барселона» билан тенглашиш имкониятини берди.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 2026 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 4
TaRnaDa18.11.2012 09:49
MASSARI18.11.2012 10:16
Admin18.11.2012 12:45
shox_rux20.11.2012 08:52
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz