Главная » 2013»Fevral»2 » Месси «Реал»га қарши ўйин якунлангач, Арбелоа ва Айтор Каранкаларни ҳақорат қилди
02:06
Месси «Реал»га қарши ўйин якунлангач, Арбелоа ва Айтор Каранкаларни ҳақорат қилди
"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси "Реал"га қарши Испания Кубоги ярим финалида ўтказилган учрашув давомида бир неча бор мадридлик футболчилар билан оғзаки тарзда жанжаллашиб қолган. Ўйин вақтида Месси "Реал" ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо ва ҳимоячи Альваро Арбелоалар билан бир неча бор жанжаллашиб қолган. Аргентиналик футболчи бу билан чекланмаган ва ўйин якунлангач Арбелоани қидириб топган ва уни ҳақорат қила бошлаган. Ўша вақтда Арбелоа рафиқаси билан турганди ва Мессининг бундай ҳолатидан ҳайратга тушган. Вазиятга аралашмоқчи бўлган "Реал" клуби мураббийи Айтор Каранка ҳам Мессидан "улуши"ни олган. Месси унга қарата: "Сен қаерга қараяпсан? Ўчир овозингни, ахир сен Моуриньонинг қўғирчоғисан-ку", дея ҳақорат қилган.