Главная » 2013»Sentyabir»25 » “Mercedes-Benz” ўзининг мега-автомобилини ярим миллион еврога баҳолади
18:27
“Mercedes-Benz” ўзининг мега-автомобилини ярим миллион еврога баҳолади
Германиянинг “Mercedes-Benz” компанияси ўзининг энг ёрқин AMG моторига эга олти ғилдиракли G-синфига мансуб моделининг нархини эълон қилди.
Умумий сиғими 159 литр бўлган иккита ёнилғи баки, шиналардаги босимни бошқариш тизими ва бамбукли жиҳозлари учун европалик харидорлар камида 450 минг евро тўлашлари керак бўлади. “Mercedes-Benz G63 AMG” базасида қурилган олти ғилдиракли автомобиль лойиҳаси яқиндагина тақдим этилди. Концепт омма орасида жуда катта қизиқиш уйғотгани боис, “Mercedes” компаниясида уч ўқли пикапни майда серияли ишлаб чиқаришга қўйишга қарор қилинди. Машинанинг узунлиги қарийб 6 метрни, оғирлиги эса деярли 4 тоннани ташкил этади. У AMG дан 536 от кучи қувватини ривожлантирувчи 5,5 литрли моторни ўзлаштириб олган. 7 босқичли “автомат” билан биргаликда қўлланган двигатель кўпи билан 6 сония ичида 100 км/с гача, максимал 160 км/с гача тезликни олиш имконини беради. Ёнилғининг ўртача сарфи 100 км га 18 литрни ташкил этади. Шу ўринда бу оммавий автомобиль эмаслигини айтиш жоиз. Йилига ундан бор-йўғи 20-30 дона чиқариш режалаштирилган.