SHERLAR.BIZ Chorshanba, 25.12.2024, 17:53
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 19 » Mening qalbimga sig'asan [Hikoya]
21:52
Mening qalbimga sig'asan [Hikoya]
– Райҳон, кел энди, хўп дея қол! Қачонгача туйғуларимни рад қиласан?! Иккимиз ҳам ёш бола эмасмиз. Эс-ҳушимиз жойида, ўзимизни англаган бўлсак!

– Йўқ! Шоҳруҳ, ҳеч қачон бунақа бўлмайди! Мен шу ёшимгача бировга кўнглимни очмаганман. Ким биландир кўчаларда қўл ушлашиб юришни тасаввур ҳам қилолмайман, ҳатто. Шу кунгача бўлмадими, бундан кейин ҳам бўлмайди!

– Мен сенга қўл ушлашиб юрамиз деяпманми?! Муҳаббат бу – қўл ушлашиб юриш эмаску!

– Менга гапириб ўзингизни қийнаманг. Қабул қилолмайман.

Ҳар гал курсдоши Шоҳруҳ билан гаплашганда Райҳон шу гапларни, шу эътирозларни такрорлайди. Шоҳруҳ билан биринчи босқичлигиданоқ қадрдон бўлиб кетишди. Курсдош сифатида танишишдию, кейин иккиси ҳам бир-бири билан қанчалик фикрлари ўхшаш эканлигини, қарашлари, қизиқишлари бир хил эканлигини билиб, курсдошлик чегарасини бузиб, дўстлик остонасига қадам қўйишди. Кун давомида бир-бири билан турли мавзуларда суҳбатлашишар, ўзлари учун бирор ўйинлар топишар, ҳазил-ҳузуллар билан вақт ўтганини ҳам билишмас, кетар пайт яқинлашгач, хайрлашардилару, уйларига етмасдан қўнғироқлашарди. Суҳбатлар яна бир-бирига уланарди. Райҳон бу муносабатларни дўстлик деб ҳисобларди. Энди эса... Шоҳруҳ дўстлик чегарасини ҳам бузмоқчи...

* * *
"Қаердасан? Нима қиляпсан?” Райҳон телефонига келган хабарни ўқиб, "уҳ” тортди. Олдинлари ундан хабар келиши билан жавоб ёзишга киришарди. Энди бўлса... Ғалати. Ёзмади. Худди жавоб ёзса, унинг сўзларини, изҳорини қабул қилиб қоладигандек бўлаверди. Ёзмайман! - дедию, телефонини ўчириб қўйди. Яна ўша пайтларни эслади...[www.JPG.uz -saytdan olindi]

Шоҳруҳ дарсда ўтирганда ҳам жим ўтиролмасди. Райҳонни секин чақирарди-ю, агар эшитмаса телефонига хабар юборарди. "Нимага қарамайсан? Сенга зўр гапим бор эди!” Хабарни ўқиб, унга қараса, кулиб турарди-да, "бугун соч турмагинг ярашмабди, ёки кўзингга нима қилгансан, куями?” деб ҳазиллашарди. Райҳон жаҳлланиб, хабар ёзарди. "Аҳмоқ! Бошқа ишинг йўқми?!” Ана ундан кейин Шоҳруҳ тинмасди. "Ким аҳмоқ?!” "Мени сенсирама!”... Ўша кунларни эслаб, оғир хўрсинди Райҳон. Нима қилсин? Шоҳруҳ ёмон бола эмас. Райҳон унингсиз бир кунини ҳам тасаввур қилолмайди. Лекин, "йигитим”, "севганим” деган гапларга тоқати йўқ. Дўст бошқа. Ҳамма гапларингни бемалол айта оласан, фикр алмашасан. Йўқ, у севги-муҳаббатга ишонмайдиган қиз ҳам эмас. Фақат, у бари бошқача бўлишини хоҳлайди. Умуман бошқа... Ўша туйғулар қанақа эканлигини ўзи ҳам билмайди. Билгани, Райҳон дугоналари каби "мана бу йигитим”, "бўпти, учрашувга кетдим”, ҳали тўйи бўлмасдан туриб "фалончи ака, фалон жойга борсам майлими?”, "телефонимга пул ташлаб қўйинг” деган гапларни қилолмайди.

* * *
Ўқишни ҳам битиришди. Шоҳруҳ билан кам кўришсада, тез-тез гаплашиб туришарди. Ўша, Райҳонга қилган изҳоридан кейин қизнинг ундан ўзини олиб қочаётганини кўриб, бошқа бу ҳақда оғиз очмади. Муҳаббат деб, яқин инсонидан ажраб қолишни истамади чоғи.

Ишдан кечроқ чиққан Райҳон узун йўлакдан кетиб бораркан, ёп-ёруғ дўконлар, қаҳвахоналар, кийим дўконларини томоша қилиб кетмоқчи бўлди. Ўнг томондаги ойнали қаҳвахонага қаради... Шоҳруҳ бир қиз билан ўтирарди. Райҳон тезда ўтиб кетди. "Ўтирса ўтиргандир” деб ўзини чалғитса ҳам, барии бир юрагини қоронғилик қоплади. Эртасига ҳам, кейин ҳам кўрганини унутолмади.

...Ишдан кайфияти бузилиб чиққан Райҳон шу лаҳзаларда шунақанги йиғлагиси келдики, ҳозир ёнида дўсти Шоҳруҳ бўлганида ҳамма дилхираликларни эсидан чиқаришини ўйлаб, баттар сиқилди. Мен уни рад қилганман десада, қўллари хабар ёзиб, телефон хотирасидан таниш исмни қидирди...

"Ҳеч қаерга сиғмай кетган пайтларингиз бўлганми?”[www.JPG.uz -saytdan olindi]

"Ҳа, кўп бўлади.”

"Нима қилардингиз шундай пайтларда?”

"Уйдан чиқиб кетиб, айланардим. Кўчаларни, йўлакларни. Тинчликми, Райҳон? Бирор гап бўлдими?”

Райҳоннинг йиғлагиси келди. Қалб эса бўм-бўш... Телефонини ўчириб қўйди. Кўчага чиқди. Ёмғир қор аралаш ёғарди. Кўп юрди. Нам бўлиб қолган ўриндиққа ўтирди. Узоқ ўтирди... Кўзларини юмди. Фақат ёмғир овози. "Райҳон!” Таниш овоз. Кўзларини очди-ю, Шоҳруҳни кўрди. Кўнглига ёруғлик, нур инди. "Дунёларга сиғмай кетарсан, балки. Лекин менинг қалбимга, юрагимга сиғасан! Бутун борлиғинг билан...” Бу хабар Райҳонга келганди. Очиб ўқилмаганди фақат...

Асал НЕЪМАТОВА
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 839 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
Guli_zoda20.03.2013 07:18
Joxa_muhtorov20.03.2013 08:45
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz