SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 17:53
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 37
Mexmonlar: 37
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Менимча бунакаси хали журналистикада бўлмаган
00:49
Менимча бунакаси хали журналистикада бўлмаган
Ёш лекин сиқилиб қолган
УММОН гурухи билан
йиллик сухбат! Менимча бунақаси хали журналистикада бўлмаган))) Уммон гурухи билан йиллик сухбатни тақдим этмоқдаман. Яъни 2012 йил боши ва охиридаги сухбатларни бирлаштирган тарзда. (UmmoN - Ne kerak.mp3 (DEMO) 2012 йил бошида олинган сухбат тақдим этилмаганлиги сабаби, у "Самое новое об" журналидаги махсус лойихамга аталган эди. Лекин ўша кундан суратлар ва жонли
ижродаги аудио ва видеоларни тақдим этгандим. Журнал сотувда, энди ўша тўлиқ интервьюга, 2012 йил охири 16 декабрьдаги сухбатни
қўшиб, омухта қилиб, яна видеолар билан безаб тақдим этмоқдаман. Йил бошидаги сухбат Тарона рекордсда бўлганди. Йил сўннгида эса йигитлар сайтимиз жамоасини Зохид уйига мехмонга таклиф қилишди. Юнусободдаги "Чинобод" санаторияси тарафидаги йигитларнинг махаласига кириб бориш ярим тунда нақадар узоқ ва нақадар дахшатли)) Детектив фильмидек гўё бир пана жойга бориб, ишкал учун кетаётгандекмиз... тор ва айланма кўчалар, гох тепа ва гох пастликка қараб...Нихоят бўзсув олдида мошиналаримиз тўхтатди. Республика миқёсидаги машхур гурухнинг лидери уйи шу қадар оддий ва содда эдики, бир муддат тўғри келдикми деб ўйланиб қолдим. Халқда машхурнинг уйи дабдабалик бўлиши одатга киргани сир эмаску ахир)) Хонадон эгалари Зохиднинг онаси ва синглиси кутиб олишди. Ошхонадан ўтиб, Зохид ижодхонасига барчамиз йиғилдик. Йигитлар менинг энг севимли ширинликни икки тури билан мехмон қилишди! Уларнинг ишпиёнлари яхши ишлайди чоғи)) Йил бошидаги сухбатимиз деярли қайтарилганини кейин келиб солиштиргач, шу
кунги сухбатни қисқача ва қўйидаги сухбатда бўлмаганлари билан мазмунан таништираман, қолганини эса янгича микс тарзида видеода кўрасиз. Ишонаверинг бу жуда қизиқ. (ВИДЕОНИ КУРИШ) Хуллас, декабрь ойидаги сухбатимиз боши Россияда сахнада куйлаб турган УММОН гурухи олдига бир йигит чиқиб, микрофонни тортиб олиб сўкингани тасвирга тушиб қолган ва интернетда тарқалган видеодан бошланди. Гурух йигитларидан Шохрухнинг қўлидан тортиб олинган микрофон сохибини улар концерт ташкилотчиси
деб ўйлашган, ва бироз
аввал сахна олдида бир тўда мухлисларнинг ўзаро жанжалига бархам бериш учун сахнага микрофон учун чиққан деб ўйлашган экан. У сўкинган инсон хам гурухни эмас, ўша пастдаги уруш бўлаётган
жанжал иштирокчиларга қарата сўкинган экан. Умуман бу гурух йигитларига мухлислардан айнан йигитлар аудиториясининг салбий муносабати реал хаётда қай тарзда намоёнланиши хақида қизиқдим. Албатта кам учрасада, лекин бўлиб турадиган холат ва тўй хашамларда бир икки шундай зўровонлар топилса, улар тўғриликча гаплашиб тушунтиришларини, лекин муштлашишгача боришмасликларини айтишади. Сухбат давомида бир мухлисадан ажойиб ва уятсиз савол келди... Негадир шу саволни беришни истадим.. -Мухлисалардан гурух йигитлари билан жудаям бир яқинликни истаганлари бўлса йигитлар бунга қарашади? Аввалига уччала йигитлар кулиб юборишади. Кейин эса бунинг иложиси хам йўқлигини, гурух ижодий жамоаси ва продюсерлар билан оғзаки шартномага асосан бу таъқиқланганлигини, тақиқ бўлмаган тақдирда хам улар мухлисалардан бу тариқа фойдалана олишмаган бўлишларини билдиришди. "Қандай унутдинг" қўшиғи борасидаги бахсдан хануз ғалати таассуротда қолдим...нахотки тасодиф шу қадар ўхшаш? Йигитлар хечам бўш келмасди, биз бу қўшиқни ўзимиз яратганмиз ва ўғирламаганмиз деб туриб олишди Компютер олдига бориб қўшиқни қандай артаганлигини кўрсатиб
беришга харакат қилган Зохиднинг оғзидан бир гап чиқиб кетди... -Балки аввал эшитган қўшиғим гармониялари онгимга мухрланиб қолган бўлиши хам мумкину... шу жойида гурухнинг хеч кимга сўз бермас вакили бўлган Жасур аралашиб гапни буриб кетди. Иккинчи маротаба УММОНчилар билан сухбат қураётган бўлсам, гурух йигитларидан нима учун доим аксарият холларда Жасур жавоб бериши, хаттоки бошқа вакилларга махсус саволга хам у дарров аралашиб жавоб бериб қўйиш стратегиясини шу куни сезиб қолим ва уларнинг ўзларига хам айтдим. Буни жамоамиз вакиллари хам сезишди. Мана шу холатдан кейин тўғриси Жасурга ишончсизроқ қарай бошладим... сабаби, Зохид бу борада бошқа сабабни гапириб турган пайтида, гапни буриб юбориб, яна қўшиқ уларнинг муаллифлик таронаси эканлиги билан мавзуни тугатишга харакат қиларди. Ана энди бевосита сухбатга ўтишдан аввал, ўзимдан жуда бир қоида
тартиблик журналистни ясаб олган холда лирик чекиниш: кириш билан бошлайман))) Уммон гурухи бугунги кунда ёшлар орасидаги машхурлиги дархақиқат феноменал. Бир боғча, мактаб ва махаллада катта бўлган уч йигит , 5 йил аввал компютер олдида оддийгина дастурлар ва оддий микрофон ёрдамида қўшиқлар яратиб, телефон мобиллари орқали танишларига тарқатишни бошлашган. Кейинчалик "блютуз” орқали тарқалиб кетган қўшиқлар, уларни номини танита бошлади. Бора –бора дисклар ва интернет олами орқали қўшиқларини кенг оммага тарқатган "Уммон” гурухи, бугунги кунга келиб феноменал машхурликка эришди. Сўнгги пайтлар шоу- бизнес оламида катта рақобат авж олган паллада , танилиш осон
эмас. "Уммон”чиларнинг балки тўғри қўйилган стратегияси, балки чиқимсиз эришилган омади ортида яна нимадир бўлмаса, бу машхурликка эришилармиди? Гурух йигитларининг "Истиқлол” санъат саройида аншлаг тарзида ўтказган концертларини бевосита гувохи бўлган сарой ишчилари хайратини яшира олишмайди: "Шунча йил шу ерда ишлаб, бундай "ажиотаж” ва томошабинларни бараварига қўшиқларни хаммасини биргаликда баланд овозда куйлашини , фақат Шерали Жўраев концертида кўрганмиз”- дейди ходима. "Уммон” гурухини катта ёшдагиларнинг хам кўпчилиги тинглашади. Асосан мухаббат хақида куйлаган йигитларнинг қўшиқларини нимаси уларга ёқади -деган сўровнома ўтказганимизда "Уларни дарди бор-да, сезилади”- деган жавобни олдик. Бугун ўзбек "Битлз”чилари бўлган, қизларнинг ёқимтойию, йигитларнинг ғазабига дучор Зохид, Шохрух ва Жасурдан иборат "Уммон” гурухининг "дардлари”га қулоқ тутамиз. Гурух лидери Зохиднинг кўзлари яшил рангда, бу линзами? Зохид: -Йўқ ўзимники, оиламизда хам хеч кимда ундай эмас. Шу ота- боболаримиздан кимдадир бўлган бўлса керак. Жасур: -Ранги ўзгариб хам туради. Ўзбекистон бўйича машхурлигингиз, ёш аудитория орасида ўзимизнинг ўзбекона "Битлз” гурухидек бўлиб боряпти. Ўрта Осиё бўйлаб бу даражага эришишга қанча вақт бор деб ўйлайсизлар? Шохрух: -Қуёшга интилсанг, ойга етасан дейдику... Зохид: -Яъни хали анча ниятимиз бор. Шохрух: хали у даражада эмасмиз, анча ижод қилишимиз керак. Жасур: -Масалан, қайсидир бир инсонга ўхшашни мақсад қилиб қўйиб, шунга интиламиз. Яхши ният қилиб , янада ривожланишни хохлаймиз. Репертуарингизда бошқа тилдаги қўшиқлар борми? Зохид: -Рус тилида фақат, лекин улар эскироқ, энди яқин кунлар қўшмоқчимиз яна. Лекин бошқа тилларда куйлашдан кўра, ўша ерга ўз тилимизни олиб кирганимиз маъқулроқ деган тушунчадамиз. Ўша бошқа мамлакатга ўз тилимиздаги қўшиқларни олиб кирганимиз бизни кўпроқ "плюс”имиз бўлади. Уммон бу денгиз. Ўзингизни характерингизни қайси денгиз жониворига қиёслаган бўлардингиз? Зохид: -Мени буржим балиқ. Масалан Шохрух "такооой”... Қисқичбақа? -Во! (Кулгу кўтарилади) Жасур: Зохид акула. Эрталаб доим уни уйғотиб юрамиз, уйқучи акула. Зохид: -Жасур саккизоёққа ўхшаш. Мен масалан сахнага чиққач, ўзимни балиқдек тутаман. Яъни умуман томошабинлар билан мулоқотда бўла олмайман. Масалан "Эштилмаяпти” ва хоказо ибораларини қўллай олмайман . Жасур кўп мулоқотда бўлади. Бир нарсани сезгандим, сахнага чиққанингизда, қўшиқни бошидан охиригача , уччалангиз бирдек, хамма матнни куйлаётгандексиз, вахоланки, хар бирингизни матнингиз алохида. Ёки сахнага чиққанда унутиб қўясизларми? Шохрух (кулиб) -Ха бизда шунақа нарса бор. Зохид: -Бор..кўпинча иккинчи овозни олиб турамиз, субтон.. Жасур: -Сахнада микрофонни хеч қачон ўчирмаймиз. Овоз тагидан "баритон” бериб туришимиз мумкин, иккинчи овозни олиш мумкин. Кейин ортиқча бўш хам туриб бўлмайди, сахнани салобати босиб қўяди. Кўпроқ қўшиқни ичига кириб кетсак керак, шахсан менда шундай бўлади. Зохид: -Сахна хаяжони асосан чиқишимизни қанча кўп кутсак, шунча кўп хаяжон бўлади. Жасур: -Тўйларда эса хаяжон бўлмайди, қайтанига кайфият аъло, халқ орасида, уларни рақсга тушишини кўриб, ўзимиз хам биргаликда рақсга тушамиз. Сахнада эса хамма сизга қараб туради, уларни хаёлида нима кечяпти, хатто шуни хам ўйлайсиз. Шохрух: -Сахнани салобати бор. "Уммон” гурухи нималардан "тўлқинланади”? Жасур: -Хар бир қўшиғимизга бўлган муносабатлардан Шохрух:- Интернет оламидаги изохлардан Жасур: -Хар доим ўқиймиз! Ёмонми яхшими, қайси сайтда бўлсин хаммасини ўқиймиз. Зохид: -Ўша салбий изохлар қўпол қилиб айтганда бизга "дух” беради! Янада яхшироқ ишлашга харакат қиламиз. Тўғриси, интернет оламидаги айнан сизларга бўлган аксарият изохларни ўқисангиз, ўзларингни осиб юборсангиз керак деб ўйлардим (кулгу кўтарилади) Жасур: -Ёмон изохни ўқисак, ўша ёмон фикрдаги инсонни хам фикрини ижобий қилиш устида ижод қилишга ундайдиган нарса бўлади бизда. Фақат ижод орқали. Зохид: -Хавас бўлмаса хасад бўлмайди! Шохрух: -Яқиндагина бир воқеа бўлди. "Одноклассники” сайтида бизни ёмонлаётган бир одамга нима учун бизни бундай ёмонлашини сўрадим. Жавоби қизиқ бўлди : "Чунки сизларни яхши кўрамиз”. Жасур: -Яхши кўриб хам жиғига тегиш бор.www.JPG.uz - сайтини кузатиб бораман ва тавсия етаман!!! Айнан интернетда энг суратлари фотошопда кўп ўзгартирилиб , хажвий коллаж қилинадиган гурух йигитлари хам сизлар. Улардан энг машхурларини хам кўргандирсизлар? (кулишади) Жасур: -Ха, кўпини кўрганмиз. Зохид: -Биласизми бу нима? Масалан, сиз мени
танимайсиз, лекин сизга шу суратни кўрсатиб, қара мана буни дейишяпти. Сиз албатта ким булар деган саволни берасиз. Танимаяпсанми, ахир бу мана буларку дейди, бу рекламаку! Шохрух: -Антиреклама хам реклама тури. Очиғини айтсак, бу нарсалардан хурсандмиз. Асосан йигитлар сизларни ёқтиришмаслигини намоён қилишларини сабаби нимада деб ўйлайсиз? Жасур: -Кўпчилик қизлар яхши кўрганидан кейин, бу табиий хол, улар кимнидир акаси ёки суйган йигити бўлиши мумкинку. Масалан мени хам олдимда суйган қизим бир гурух йигитларидан кимнидир гапираверса , менга ёқмаган бўларди. Мен ёқтирган одам кимнидир яхши кўриши албатта ёқмайди. Зохид: -Вахоланки , у қизлар бизни эмас, қўшиқларимизни севишади. Шунчаки олдидаги одам нотўғри қабул қилиши мумкин. Балки айнан тўғри қабул қилар, мухлисаларни севгиси аниқ ижод учун дея олмайсизку. Шохрух: -Мен хам суйганимни рашк қилган бўлардим... Зохид: (Шохрухга): -Сен шунақа дейсан, лекин, сени суйган қизинг оддий мухлиса сифатида яхши кўриши мумкин, чин дилдан эса, сени севади .. Жасур: -Хамма хам бир хил фикрлаб, қабул
қилмайди. Сизларни қўшиғингиз-деб , суйган қизим билан уришиб кетдим -деганлар бўлган. Зохид: -Кимлардир шу қўшиқларинг сабаб танишганман деганлар хам бор . Бир радиода сухбат чоғида бизни қўшиғимизни, суйгани билан ярашиш учун эфирга қўйишни сўраб смс хам келгани ёдимда. Уччалангиз хам айнан тинглаётган аудиториянгиз каби севиб-севиладиган ёшдасиз. Мухлиса қизлар албатта кўп, лекин машхур сифатида эмас, айнан инсон сифатида севадиганини топиш қийинроқ бўлса керак. Зохид: -Менимча ундай одамлар ажралиб турса керак. Чин дилдан севадигани умуман бошқача тутади ўзини. Сизларни севадиган қизлар ижодингиздан умуман бехабар бўлишини истармидингиз? Уччаласи :- Зўр бўларди! Жасур: -Мени суйган қизим бор ва у билан гурух энди танилаётган даврда танишганман, муносабатларимиз хозир жиддий. Ўзбекистонда сизларни танимайдиган қизлар бор деб ўйлайсизми? Зохид: -Билишадию лекин қизиқмайдиганлари бор! Эшитишган. Шохрух: -Билмаганлар хам бўлиши мумкин. Зохид: -Биз тенги қизларни назарда тутдим. Пойтахт аудиториясига қараганда вилоятлардаги аудитория олдида машхурроқ экансизлар Зохид: Йўқ, бу йилда мен умуман бошқача фикрга ўтдим. Шунақа деб ўйлардик Чунки бу йил расмий "промо” қилдинглар Зохид (жилмайиб): - Бўлди, шуни ўзи етадид- да . Аввал билишарди, лекин "Қандай унутдинг” клипи чиққанидан кейин, кўчада энди кўп таний бошлашяпти. Жасур: -Лекин водий ва вилоятларда нисбатан кўпроқ, тўғри. Шоу бизнесда "Уммон” нимани тарғиб этади? Шохрух: -Бизда севги- мухаббат! Зохид: -Севги! Жасур:- Севги, мухаббат, армон, хиёнат, айрилиқ. Шохрух:- Азоб. Хали ёшсизлару, шунчалик сиқилиб қолганлар.. Зохид: бу сиқилишда эмас, кимнидир дардини тушуна билиш . Мен шунақа деб ўйлайман. Тушуна билиш учун , бошидан ўтиб, хис қилиш керакку Зохид:- Кўра билиш керак. Масалан "Три метра над уровнем неба” фильмини кўриб, ўша йигитни қийналаётганини кўришингиз мумкин, мен эса уни ёзиб бера оламан. Жасур: -Лекин бошимиздан ўтгани эмас, кўпроқ мухлислар дардини айтганидан келиб чиқиб ёзамиз. Зохид:- Ёзаётган нарсаларимиз нафақат ўша инсонни, балки бошқалар хаётига хам тўғри келиши керак. Қўшиқларни ўз хаётингизга таъсири бўлиши мумкинлигидан чўчимайсизларми? Зохид: -Таъсири бор дейишади. Шохрух:- Энди уни вақт кўрсатади. Демак, стратегия бўйича куйлайсизлар? Зохид: -Режа бўйича демоқчисиз а? Ха , шундай. Ижод уммонидаги тўфонлар билан кураш қандай кечади? Зохид: -Тўфонлар билан курашиш шарт эмас, ўзи йўқ бўлиб кетаверади. Жасур: -Фақат ижод билан! Шохрух: -Шу ижод билан сузиб кетаверамиз. Уммон турли кўринишда кечади, шулардан қай бирингиз тўфон, қай бирингиз сокин ва тўлқинлисизлар? Шохрух: -Бизнинг тўфон мана (Зохидга ишора қилади) ижод тарафлама. Зохид: -Жасур жиддийроқ, тиниб тургани, сокин бўлса керак. Шохрух эса қувноқроқ, демак тўлқинли, ўша қуёш чиққан, катерлар ва дельфинлар сузган пайти. Бир-бирингизга ижодий ва инсонийлик фазилатлар бўйича 10 баллик чегараланиш бўйича бахо беринг Шохрух: -Зохидга ижодига 10, инсонийлигига хам 10 Зохид: -Жасурни ижодига камроқ берай десам энди бу хам шеър ёзиб қўйди яқинда (кулади), майли 8 бўлақолсин. Лекин одамгарчиликка жавоб: 10! Очиғини юзга айтади муомаласи хам аъло. Жасур: -Шохрухга одамгарчилигига биттада бахо бериб юбора оламан, лекин ижод тарафлама ўйланиб қолдим (кулади). Хаққоний...5 билан 10 ораси... Шохрух:- ха, 5 эканда... Жасур: -Ижод тарафлама 5дан каттасан ўртоқ. Шохрух: -Йўғэ? Жасур: - Очиғини айтаман, олдингига нисбатан Шохрухда ўсиш кучли, "вокальный” қўшиқлар куйлай бошлади, шунинг учун ижодига 8 бераман. Инсонийлиги зўр, қувноқ, 10 бахо! Асосийси Шохрухда кибр йўқ. Гурух ижодининг асосий фоизи Зохид: -Аввало, аввалги
қўшиқларимизни сифат тарафлама унчалик бўлмаганлигини тан оламан, лекин, бугунги кунда харакат қиляпмиз. Ижодий фоизга келсак, "вокальный” нарсаларда асосий 60 фоиз менга тушади, қолган 40 фоизи 20дан Жасур ва Шохрухга. Лекин рэп бўладиган бўлса, уларга 60 фоиз юки тушади. "Йўқ-йўқ” қўшиғимизда эса хаммамизда 30 фоиздан. Сўнгги пайтлар рэпни етказиб бериш
қийинроқ кечаётгани боис, хозир уччаламиз хам "вокальный” ижодга ўтяпмиз ва фоизлар хам бирдек тақсимланаяпти. Шохрух: -Умуман 40 фоизи мен ва Жасурники, 60 фоизи Зохидники Қўшиқларда Зохидга қараганда Шохрух билан Жасурни овозини ажратиш қийинроқ Зохид: -Шохрухни овозида "хрип”и, фильтри бор. Жасурда эса бас. Демак мухаббат тарғиботчилари "Уммон”нинг мусиқа ва шеърлари Зохидга тегишли. Гурух асосий кардиологи Зохид? Зохид: -Жасур эса охирги гапни айтадиган, гапга чечан ЛОР бўлса керак Шохрух: -Мен эса ёрдамчи, гапга қўшилиб тураман, демак медбрат Сухбат сўнггида улар 2012 йилни нималар билан якунлаб қандай "омин" бўлаётганига қулоқ тутдик. Ижод расмий равишда ривожлангани, концерт аъло тарзда ўтганини айтган йигитлар билан 16 декабрьда бу сухбат қурилганини инобатга
олсак, хали МТВА-2012 тақдимот маросимида энг аъло гурух номинациясида ғолиб бўлишларини
билишмасди)) Сайтимиз қадами қандо келдики)))
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 860 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz