Статистика |
Hozirda saytda: 35 Mexmonlar: 35 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Мен ўзи асли христиан динига мансуб бўлган кичик рус оиласиданман.
00:11 Мен ўзи асли христиан динига мансуб бўлган кичик рус оиласиданман. |
Мен ўзи асли христиан динига мансуб бўлган кичик рус оиласиданман. Ота-онам жуда художўй инсонлар бўлмаса ҳам йилига камида бир марта черковга боришарди. Ҳаммаси мен мактабни битирувчи синфда ўқиб юрган кезларимда бошланди. Бир куни мактабдан қайтаётиб, кўчада рўмол ўраган кичик мусулмон қизни кўриб колдим. Шунда унинг бу кўринишидан жуда ҳам ажабландим. Бу менга қизиқ туюлди. Ўзи бизнинг шаҳарчамизда ҳаммаси бўлиб, 3-4 та мусулмон оиласи бор эди. Шунда биринчи марта мусулмон оиласи билан танишдим. Улар татар оиласи эди. Менга уларнинг оилавий муносабатлари жуда ёқди. Эрнинг хотинига, ота-онанинг фарзандларига нисбатан бўлган илиқ муносабатлари мени ўзига жалб қилди. Чунки бизнинг оиладаги муносабатлар бошқача эди. Шундан бошлаб Ислом дини менда оилавий тинч- тотувлик, меҳр деган тушунча билан боғланди. Менда ҳам шундай бўлишини хоҳлардим. Мактабни битириб, Қозон шаҳрига ўқигани келдим. Бўлиб ўтган воқеалар эсимдан чиқди. Уйдан узокдаман, ўзимга хон, ўзимга бек эдим. Бир куни интернетда ўтириб, «AL Azhar» да ўқийдиган талабалар билан танишиб қолдим. Мен яна ўша биринчи марта танишган мусулмон оиласини эсладим. Ўша пайтда ҳис қилган туйғуларим яна эсимга тушди. Талабалар билан Ислом дини ҳақида гаплашдик ва баҳслашдик. 5 ёшимда мени христиан дини асосида чўқинтиришган эди, шу сабаб бўлса керак, мен христиан дини тарафдори бўлдим. 1-курсни битираётган пайтим эди. Кўчада кетаётиб, китоблар сотилаётганини кўрдим. Уларнинг ичида «Прямой путь к Богу» (Аллоҳ томон тўғри йўл) деган китобга кўзим тушди. Бу китобни рус одам Али Вячеслав Полосин ёзган экан. Шу китобни қизиқиб сотиб олдим. Ўша кезларда Қуръони Карим тугул Библиядан ҳам ҳеч қандай хабарим ва илмим бўлмагани учун ўқиб тушуна олмадим. Бу ерда ҳам мусулмон оиласи билан танишдим. Аста-секин Ислом динига бўлган қизиқишим ошиб борди. Христиан ва Ислом динларини солиштириб ўргана бошладим. Вақти келиб мен ҳам мусулмон бўлмоқчилигимни, Ислом динини қабул қилмоқчилигимни тушундим. Намоз ўқиб, ҳижобга кирмокчи эканлигимни тушундим. Лекин бу осон бўлмаслигини, йўлимда тўсиқлар бўлишини билардим. Айниқса ота- онам томонидан менда қўрқинч бор эди. Биринчи марта масжидга кирганимда, менга Исломни қабул қилишда ёрдам бераётган аёл мени шу ердаги қизлар билан таништирди. Улар мени жуда яхши кутиб олишди. Мени ажаблантирган нарса қандай қилиб нотаниш одам умрида биринчи марта, балки охирги марта кўриб турган одамига беминнат ёрдам қўлини чўзиш эди. Ислом динидаги одамларни ўзаро муносабатлари мени ҳамон лол қолдирарди. Ислом динидаги аёл ва эркак ўртасидаги муносабатлар нозик бўлиб, ўзига яраша тўсиқлари бор экан. Лекин шунга қарамай, синглиси ёки аёли орқали менга ёрдам берган мусулмон эркаклар ҳам бўлди. Қандайдир хўрлигим ҳам келди. Чунки ҳозирги кунда бизнинг жамиятимизда Ислом динини қабул қилиш ва у билан яшаш осон эмас. Балки одам керак бўлса, ўзини ҳам хатлаб ўтиши керак. Аммо мен кўрган ёрдам ва қўллаб- қувватлаш менга янада куч берарди. Олға ҳаракат қилишимга ундарди. Айниқса атрофимда мендан кўра кўпроқ қийинчиликларни енгиб, мусулмон бўлган аёл ва эркаклар ўрнак бўлишарди. Ислом динини қабул қилишга сабаб, аввалам бор, оилавий муносабатлар бўлди. Мусулмон оиласидаги бир- бирини тушуниш, меҳр- оқибат, тотувлик, буларни христиан оилаларидан топиш қийин. Ислом динини қабул қилишим қадамма қадам бўлди. Аввало намоз ўқишни бошладим, кейин ҳижоб ўрадим. Ҳар сафар тўғри йўл танлаганимга амин бўлардим. Умуман, менинг фикримча, муслима аёл кучли аёлдир. Чунки ҳозирги замонда, ҳозирги жамиятда ҳаммага ўхшамаслик, ўз фикрида қатъий туришлик бу бир жасорат кабидир. Оддий рўмол ўраб, ҳижоб кийишни олайлик. Бу нафақат ёзги жазирамадаги қийинчилик, балки атрофдагиларнинг ёмон кўз билан қарашларига, кези келганда, «эсдан оғган» деган гапларига бас келиш ва ўзида шунга нисбатан сабр топиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Ислом дини Аллоҳ буюрган диндир. У энг тўғри ва мукаммал дин бўлиб, биз унга амал қилмоғимиз лозим!
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 732 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|