SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 20:37
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 12
Mexmonlar: 12
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 21 » Мен хакимда баъзилар нима дейишаётганини, биласизми
21:35
Мен хакимда баъзилар нима дейишаётганини, биласизми
— Мен ҳақимда баъзилар нима дейишаётганини, биласизми? — Энди бу қиз нима қилар экан? Бир порлаб чиқди-ю, яна сўниб кетадими ёки бундан-да яхши қўшиқлар билан таниладими дейишяпти, тушуняпсизми? Мен мана шундан қўрқяпман. Бугун радиотўлқинларимиз ва телеканалларимиз орқали тақдим этилаётган Муниса Ризаеванинг "Бевафо” қўшиғи ёшу-қарига бирдек маъқул бўлди. Бунинг сири нимадалигини биласизми? Сабаби... Келинг, яхшиси бу ҳақиқатга суҳбатимиз давомида амин бўлинг... — Санъатга эндигина қадам қўйган хонанда учун биргина қўшиқ билан оз муддатда халқ кўнглига кириб боришини, унинг ютуғи десак адашмаган бўламиз... — 2004 йилда "Умид юлдузлари” танловида қўшиқ айтганман. Наврўз, Мустақиллик байрамларида қатнашардим. Кейин бешинчи синфлигимда Англияга кетдим. У ерда Лондон консерваториясида таҳсил олдим. Икки йил олдин Тошкентга қайтдим. "Ҳижрон” номли кинофильмда суратга тушдим. Шу билан биргаликда қўшиқларимни ёзиб, санъатга кириб келдим.
— Эшитишимизча, шоу- бизнес оламида ўз ўрнингизни топишингиз учун сизни моддий томонлама дадангиз қўлаб-қувватлаётган экан, шундайми? — Санъатга ўзи болалигимдан қизиқардим. Лекин бу қизиқишимга дадам ўша пайтлардаёқ қаршилик қиларди. Ўзлари қарши бўлганлари учун ҳам ҳеч қачон бу фикримни қўллаб-қувватлаганлари йўқ. Ҳатто моддий томонлама ҳам. Ҳаммасига ўз меҳнатим, ўз кучим билан эришдим. Шахсий меҳмонхонам бор. Дадам умуман ёрдам бермайди. Ҳозир улар Москвада яшайди. "Бевафо” қўшиғим хит бўлгач, ижод қилишимга бир оз рози бўлгандек бўлди. Бешинчи синфлигимдаёқ Лондонга кўчиб кетган бўлсам, у ерда ўн етти ёшимданоқ пул топа бошладим. Ота-онамни кўрмай, ўша ерда катта бўлганман. Дуч келган ишларни қилар, тахта, цемент, кийим-кечак сотардим. Одамларни бир-бири билан таништириб, уларга маслаҳатлар берардим. Ресторанда, ҳатто меҳмонхоналарда ишлаб, пулларимни тўплардим. Бўлган-бўлмаган нарсага сарф-харажат қилмадим. Мана, ўзингиз кўриб турибсиз, Худога шукр, ҳаммаси жойида. — Наҳотки, мусофир юртда қизининг тер тўкиб ишлаётганлигини билган ота унга ёрдам қўлини
чўзмаса? — Биласизми, дадам бизга — «Қизим, ҳаёт ҳар хил бўлади. Мен бугун бор, эртага йўқман. Сизлар яхши ҳаётга ўргангансизлар. Шунинг учун сизлар ишлашингиз, ўқишингиз, ҳаммасига ўз кучингиз билан эришишингиз керак» деган. Дадамдан пул сўраш у ёқда турсин, уларнинг кўзларига тик қарай олмайман. Чунки оилада шунақа тарбия
топганман ва эртага бу ҳаётда нималар бўлишини билмаймиз. Ўзингиз учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак. — Тадбиркорлик ва ижод сизга қийинчилик туғдирмаяптими? — Йўқ. Албатта, бошида бир оз қийналдим. Лекин ҳаммаси ортда қолиб, аста-секинлик билан ўз изига тушди. Тадбиркорлик ишимга келсак, меҳмонхонамни бошқариб турадиган менежерларим бор. — Миллатингиз ўзбек. Нега, ўзбек тилида гапирмаяпсиз? —
Барибир чет элда яшаганлигим сезилиб туради-да. Биласизми, мен ҳатто инглиз тилида фикрлайман. Лекин бу менинг она тилим. Чунки, буни билмасам уят бўлар? Мана, Ўзбекистонга қайтганимга икки йил бўлган бўлса, ҳар куни ўзбек тилини ўрганиш учун дарсларга қатнаяпман. Рости, унгача умуман ўзбек тилини билмасдим. — "Бевафо” қўшиғингиз ҳам миллий, ҳам замонавий услубда ёзилган. Ижодингизни айнан шу услубда бошлаб хато қилмадингиз... — Аввалига Лондондан келганимда қўшиқ мусиқаси ва шеърларига буюртма бермоқчи бўлдим. Кейин ўйлаб қарасам, миллий ва замонавийликка урғу берган ҳолда қўшиқ куйласам, бу мухлисларга кўпроқ ёқаркан. Жасур Бадалбоевга ҳам шу фикримни айтсам — «Истасангиз, фольклор қўшиқларимиз бор. Шу қўшиқларни қайта ишлаб кўрсак бўлади», деди. Кейин қўшиқ тайёр бўлди. Мана, ҳозирги кунда мухлисларимиз тинглаб яхши баҳо беришяпти. — Санъат — "Ижодкор қайнайдиган қозон”. Сиз бу майдонга
кирганингизга ҳали кўп бўлмади. Унинг қийинчиликлари ҳафсалангизни пир қилмадими? —Тўғри, санъатда кўтарилиш осон эмас. Шунингдек, кўтарилганингиздан сўнг, ўша поғонада туришингиз ҳам керак. Мени ҳозир биргина қўшиғим билан мухлислар таниди. Лекин мен бу поғонада туриб қолмоқчимасман ва янада юқори поғоналарни забт этмоқчиман. Шуниг учун ўз устимда тинмай ишлаяпман, изланяпман. — Fайрат, жўшқин шижоатингиздан кўриниб турибди, гўё сиз учун мухлислар кўнглини топиш осондек? — Мен учун бу жуда осон. Чунки мен осмонларда учиб юрмаяпман, бундай бўлмайди ҳам. Ҳамма билан яхши муносабатдаман. Кейин бизни осмонга кўтарадиган ҳам, пастга тушириб қўядиган ҳам мухлислар. Аслида инсон ҳеч қачон ўзлигини йўқотмаслиги керак. Қолаверса, ҳозир мухлисларимиз кўпроқ севги мавзусидаги қўшиқларни тинглашяпти. Менимча, бундай қўшиқлар билан улар кўнглига кириб бориш осонроқ. — Севги ҳақидаги қўиқларни куйлаб, халқ кўнглига кириб бориш учун ўша хонанданинг ўзи ҳақиқий севгига дуч келган бўлиши керак. Бўлмаса у ўша қўшиқни юракдан ҳис қилиб куйлай олмайди. Юракдан ҳис қилиб куйланмаган қўшиқни эса мухлислар қабул қила олмайди... — Тўғри айтасиз. Ёқтирган инсоним бор албатта. Адашмасам, ҳар бир қиз бундай туйғуга дуч келади. Худога шукр, танлаганим мени тушунади, қўллаб- қувватлайди. Менинг назаримда муҳаббат, бир- бирини қадрлаш ва ҳурмат қилиш. — Санъат учун шахсий ҳаётингиздан ёки шахсий ҳаётингиз учун санъатдан воз кеча оласизми? — Йўқ! Санъатдан воз кечишим мумкин эмас. — Унда, санъат шахсий ҳаётингиздан, севимли инсонингиздан шунчалик устунми? — Ҳа. Агар турмуш ўртоғим мени севса, мен учун ҳамма нарсага хўп дейди. (кулиб) Мана, ҳозир рухсат беряпти-ку? — Ҳаётда кўпинча инсон беш дақиқадан сўнг, умуман бошқача фикрлашни бошлайди... — Мен билган инсон ҳеч қачон ўзгармайди. Мен буни биламан-ку? — Рашк ҳам қилмайдими? — Йўқ, умуман (кулади). — Райҳоннинг қўшиғи Украиналик хонанда Руслана томонидан ўғирланганлигини унга биринчи бўлиб сиз билдирган экансиз. Райҳон билан қалин дўстмисиз ёки унинг мухлиси? — Райҳон билан бизни бир яқин ўртоҳим таништирган. Ўшандан бери у билан яқин дугонамиз. Ҳар куни бир-биримизга қўнғироқ қилиб, гаплашиб турамиз. Кўришиб, уйларимизда меҳмон бўламиз. Ижод, ёки
бирор иш юзасидан маслаҳатлашамиз. Райҳон ҳақиқатдан жуда ҳам яхши қиз экан. Кўнгли тоза. Чунки ҳаётда кўриб турибсиз, орамизда қандай одамлар учрамайди дейсиз. — Сиз ўзингизни қай томонлама муҳокама қиласиз? — Мен бир марта хато қилсам, қайта такрорламайман. Камчилигим кўп, буни тан оламан. Бетга чопарман. Одамнинг камчиликларини юзига гапираман. Чунки орқадан ғийбат қилгандан кўра менимча, шу яхши. Лекин баъзида бунақа қилиш ҳам ярамайди. Баланд овозда гапираман. Шаддодман (кулади). Лекин менинг
"плюс” томонларим ҳам бор. Одамларга умуман ёмонлик қилмаганман, бундай қилмайман ҳам.
Ҳаммага бирдек кўнгли очиқ инсонман. Урушиб қолсам, айбим бўлса, кечирим сўрайман. QISQACHA MALUMOTLAR: Севиб тинглайди: Жазз ва классик қўшиқларни Хорижий тиллар: Инглиз ва рус тили Касби: Хонанда, актёр, тадбиркор (туризм) Севимли машғулоти: ашула ашула ва яна ашула Танқидчиси: Онаси Қўшиқлари: "Эй само”, "Тақдир”, "Ёрим бўл”, "Ажаб бўлди”, "Бевафо”, "Кўзларим яна”, "Енгилмас севги
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 865 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz