Главная » 2014 » Mart » 10 » Мексикалик наркобарон отишмада ўлдирилди
18:01
Мексикалик наркобарон отишмада ўлдирилди
"Чайо" тахаллуси билан машҳур бўлган мексикалик йирик наркобизнес раҳбари Насарио Морено Мексикада полиция билан отишма чоғида отиб олдирилди.
Жиноятчи Мичоакан оиласи жиноий гуруҳ бошқармаси таркибига кирар эди. Маҳалий ҳукуматнинг хабар қилишича, Морено Мичоакан штатида отишма уюштирган.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишча, бу наркобароннинг ўлими ҳақидаги илк хабар эмас. 2010 йили Моренони махсус операция давомида ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалган эди, бироқ бу расмий далиллар билан асосланмаган. Кейин эса бу хабар ёлғон эканлиги маълум бўлган.