Маҳаллий телеканаллар журналистлари ҳали асосланмаган бу жисмларни видеога олишга муваффақ бўлишган.
Хабарларга қараганда, воқеадан унча узоқ бўлмаган жойдан олинган манзарада худди оловга ўхшаб ёниб турган ҳажмли нуқталар кўриниб турибди. Улар вулқонга ҳар томондан учиб келиб, унинг орқасига беркинмоқдалар. Гўёки вулқон оғзига тўғри келиб тушаётганга ўхшайди.
Маҳаллий телеканаллар орқали узатилган оқ-қора видеотасвирлар айни пайтда нафақат Мексикада, балки бутун дунёда аномал ҳолатларга қизиқувчи одамлар ва айниқса, уфологларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Мавҳум учар жисмларни кузатаётган мутахассисларнинг фикрича, бу жой ўзга сайёраликлар учун ўзига хос алоҳида ўрин тутиши мумкин. Уфологлар орасида шундай гап бор: вулқон келгиндилар учун галактикалараро учрашув жойи ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Мексикада шу йилнинг январь ойи охирида нақд саккизта ғалати учар жисм видеога олинган эди. 26 январь куни ушбу тасвирни ёзиб олган Мигель Агила исмли шахс аввалига уларни чайка қушлари деб ўйлаган, бироқ кейинчалик уларнинг бирон марта ҳам қанот қоқмаётганини пайқаб қолган. Синхрон учиб юрган ушбу исмлар жуда баландда ҳаракатланиб, тасвир яқинлаштирилганда ҳар бир объектдан учқунга ўхшаш олов ёниб тургани кўринган.