Мексика шимолий худудларида ҳаво-ҳароратининг кескин тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди.
Бу хақда Чиуауа штати хукумати хабар берган. Маҳаллий прокуратуранинг хабар беришича, ўлим холатларига асосан иситиш ускуналаридан нотўғри фойдаланиш оқибатида юзага келаётган ёнғинлар сабаб бўлмоқда. Худди шу сабабли 300 киши газдан заҳарланган ва турли даражада куйиш жароҳатини олган. Метеорологларнинг маълум қилишларича, яқин орада совуқ ҳарорат яна ўнта худудга хавф солиши мумкин. Ҳукумат аҳолини иситиш ускуналаридан ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан фойдаланишни сўрамоқда. Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда ҳам совуқ ҳарорат оқибатида Мексикада 22 киши вафот этиб, 200 киши жароҳатланган