SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 07:59
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 9 » Мавлуда Асалхўжаева: Пешонамга тўппонча тирашган
23:40
Мавлуда Асалхўжаева: Пешонамга тўппонча тирашган
Мавлуда Асалхўжаева. Бу ном ортида санъатдаги 25 йиллик меҳнат, уйқусиз тунлар, қанча қийинчиликлари ҳатто мухлислардан дашном эшитилган вақтлар ётибди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаев бугунги машҳурлигига осонликча эришгани йўқ. Сўнги вақтларда у ҳақида турли миш-мишлар тарқалган. Кимдир у оиласидан ажралибди деса, яна кимдир узоқ йиллар яширган сири фош бўлди дейди. Айни шу мақсадда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева билан суҳбат уюштиришга аҳд қилдик.

— Мавлуда опа яқинда онангизни йўқотганингиздан хабаримиз бор. Суҳбат аввалидан кўплаб мухлисларингиз ва муштарийларимиз номидан сизга тазиямизни билдирамиз.
— Катта раҳмат. Бир танишим "Тоғлар сендан узоқлашгани сари кўзинга шунча пурвиқор бўлиб кўринаверади” дер эди. Онамни йўқотганимда мени гаплар қанчалик мазмунга эга эканини тушуниб етдим. Буни онасини йўқотмаган кишининг тушуниши қийин. Ҳеч кимга эса бундай жудоликни раво кўрмайман. Онам яккаю ёлғиз панохим, суянган тоғим эдилар. Бугун ўзим ҳам она, буви, ака укаларимга бош бўлсамда фақатгина онамнинг борлигидан, дуоларидан куч олардим. Бир неча йилдан бери улар мен билан яшаётгандилар. Ҳар куни оқ фотихаларини олиб йўлга отланардим. Аммо тақдирнинг ишини ҳеч қайси йўл билан ўзгартириб бўлмас экан. Начора....

— Яна ижодга шўнғиб кетганингизни мухлислар, касбдошларингиз нотўғри тушунишмасмикан?
— Бу ҳақида бир нарса дейишим қийин. Мен онамга жуда боғланиб қолган эдим. Шу кунларда ёш болага ўхшаб қолганман, сал нарсага йиғлаб юборадиган одат чиқарганман. Агар ижод қилмай уйда ўтириб қолсам, бирор касалга чалинишим тайин. Шунинг учун ҳам ўзимни фақатгина ижодим, ишим билан чалғитганим маъқул. Бундан ташқари менинг дардим мухлисларимнинг дарди эмас-ку. Орада танаффус қилиб, уларни ҳам куттиришдан нима наф?

— Бу йил концерт бериш тараддудида юрганингиз ҳақида гап сўзлар тарқалганди. Хўш энди концерт берасизми?
— Аслида концертни ўтган йили бермоқчи эдим. Лекин онам бетобликлари учун кўнглимга сиғмади. Насиб қилса онам соғайиб кетсалар, шу йилнинг март ойларида концерт бераман деган ниятда юргандим. Насиб қилса шу йилнинг охирларида синглим иккимиз концерт берармиз.

— Синглингиз ҳақида ўзингиз сўз очганингизда бир нарсани сўраб оламасам бўлмайди. Мана икки йилдирки Гули Асалхўжаева сизнинг синглингиз эмас балки қизингиз экан деган миш-мишлар болалаган. Бу гаплар ҳақиқатга қанчалик яқин.
— (кулиб) Гули мени қизим бўлса, мен бешикдан турибоқ фарзандлик бўлган эканман-да. Очиғини айтсам санъаткорлар ҳақида ҳамиша ана шундай миш-мишлар бўлаверган. Яқинда бир танишим ёнимга келиб фалончи санъаткор оламдан ўтиб қолибди шу ростми деди. Мен унга тарқалган гаплар мутлақо нотўғри деб турсам бошқа бир киши суҳбатимизга аралашиб, ёлғон гапиряпсиз менинг ўзим ўша санъаткорнинг жанозасидан иштирок этдим деса бўладими. У шунчалик ишонч билан гапирардики ҳатто ўзим ҳам ўша миш-мишларга ишонаёздим. Айтмоқчи бўлганим мен ўзим ҳақимдаги миш-мишларга умуман эътибор бермайдиган бўлиб қоганман. Чунки ана шу миш-мишнинг ортидан юриб уни исботлашга қанчалик урунмайлик яна бошқаси чиқиб келаверади. Агар Гули синглим эмас қизим бўлсаю мен уни халқдан яширганимда бир умр ўзимни лаънатлаб ўтган бўлардим.

— Яқинда тахририятимизга бир муштарий қўнғироқ қилиб Мавлуда Асалхўжаева турмуш ўртоғи билан ажрашган, мен буни аниқ биламан деган гапларни айтди.

— Бу гапларни ҳам ортиқча изохлаб ўтиришни истамайман. Худога шукр Давлет билан шунча йил турмуш қуриб оиламизга бош бўлиб фарзандларимизга ўрнак бўлиб келяпмиз. Санъаткорлар оиласини бир маромида олиб кетиши жуда қийин. Ҳатто одамлар ҳам бизнинг турмушимиз тинч ва равон кетаётганига ишонишмайди. Мен ҳамма вақт оиламни ижодимдан ҳам устун қўйиб келганман. Чунки эртага кексайиб қолганимда турмуш ўртоғим, фарзандларим, набираларим кунимга ярайди. Мен уларни тарқоқ ҳолда тасаввур қилолмайман. Албатта бизнинг оиламиз ҳам жар ёқасига келган, турли англашилмовчиликлар, юқоридаги каби миш-мишлар сабаб ажрашмоқчи бўлган пайтларимиз ҳам кўп бўлган. Лекин сув бир лойқаланиб кейин тинаркан деганларидек бугун ҳаммаси изига тушиб кетган.

— Нима учун турмуш ўртоғингиз клипларингизда кўринмай қолди?
— Ҳозир шу ҳақда гапираман деб оғиз жуфтлаб тургандим. Унда олдингидай шижоат йўқ. Студияга қамалиб олиб қўшиқ ёзишни, янги асарлар устида ишлашни, тинчликни маъқул кўради. Муносабатларимизга келсак Давлет ва мени айро тасаввур қилиб бўлмайди. Санъатга кириб келганимизда бошимиздан қандай қийинчиликлар ўтган бўлса баърини бирга тотганмиз. Ҳатто бир куни узоқроқ бир жойга тўйга борганимизда Давлет бошқа машинада менса эса бошқа машина умуман танимаган одамим билан кетишимни айтишган. Талабларига рози бўлмаганимдан кейин ҳатто пешонамга тўппонча тирашган. "Отсанг от аммо эрим билан бирга кетаман” деб бор овозимда бақиришга қандай куч топдим билмайман. Бугунги ёш санъаткорларимиз биз кўрганларнинг ўндан бирини ҳам кўришмаяпти.

— Мавлуда Асалхўжаева қозоғистонлик кишига турмушга чиқибди деган гап сўзларга қандай қарайсиз.
— (кулиб) Бир ками набиралик бўлганимда эримдан ажралиб турмушга чиқишим қолгандим. Одамларни ўзлари ўйлаб топган ёлғонга ўзлари чиппа-чин ишонишадия. Бу гапларнинг тарқалишига сабаб икки йил аввал қизим Маржонани Қозоғистонга узатганим бўлса керак. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтаманки яратганга минг бор-а шукр турмушим тинч, оилам осийишта.

— Сизни доим хориж қўшиқларини ўғирлашда айблашларига қандай қарайсиз.
— Сиздан айнан шу саволни кутгандим. Мухлисларимга газета орқали шуни айтиб ўтмоқчиманки, мен хориждан олиб айтган қўшиқларимни бошқа хонандаларга ўхшаб, беруҳсат шунчаки ўғирлаб куйлаганим йўқ. Ҳаммасини қонуний амалга ошириб қўшиқларни хорижий мусиқа компанияларидан сотиб олганман. Улар билан ўртамизда бир неча йиллик шартномалар мавжуд.

— Аввалги қўшиқларингиз билан бугунгиларини эшитган одам иккиси ўртасида кескин тафотвутни сезади. Ва бугунги қўшиқларингиз ўзингизнинг ёшингизга тўғри келмайди деганлар ҳам кўп учрайди.
— Бундай фикрларни ўзимга ҳам кўп айтишади. Лекин замон кундан кунга ўзгариб жадаллашиб бормоқда. Агар аввалги йўналишда ижод қиладиган бўлсам мени ҳеч ким эшитмай қўйиши мумкин. Чунки бугунги тингловчининг хонанданинг олдига қўядиган талаблари бир мунча ошган. Ўзим ҳам йўналишимни ўша эски ҳолича давом эттиргим келади. Лекин бир мен шу йўлдан кетиб қолганлар ўз билганини қилаверса, бу океанга чўкиб ғарқ бўлишим тайин.

— Негадир танқидни ёмон кўрасиз.
— Ҳечамда агар танқидни ёмон кўрганимда ҳозиргидек сиз билан гаплашиб ўтирмаган бўлардим. Чунки фақат танқидий руҳдаги саволлар беряпсиз. Очиқчасига айтадиган бўлсам танқид яхшиликка хизмат қилади. Фақат у асосли бўлса.

— Сизни қилиқларингизни кўрсатиб, тўйхоналарда обрў топиб юрган бир "юлдузча”ни тўйдан хайдаб чиқарган экансиз.
— Жуда боплабман-да. Нимага энди мени ҳар хил беодоб қилиқлар билан тасвирлаб, бўлмаган ҳаракатларни қилиб пул топиши керак. Ҳақиқий иқтидор эгаси бўлса ўзига бошқа йўл топсин. Биз устоз санъаткорлар қўлида тарбия олганмиз. Қанча нарсаларни улардан ўрганганмиз. Лекин уларни кўзига тик қарашга ҳам қўрқардик ҳатто. Бугун эса дуч келган одам ўзича қўшиқчи, ўзича санъаткор. Камига ўзларидан катта устоз санъаткорларни оёқ учида кўрсатишлари қонимни қайнатади.

— Келинингиз ва куёвингиз учун қайнона, фарзандларингиз учун она, турмуш ўртоғингиз учун севикли ёр бўлиш... Буларнинг бари қийинмасми.
— Энг асосийсини унутдингиз. Бувилик жуда катта бахт экан. Аввалари буви бўлган дугоналаримнинг набиралари ҳақидаги гапларини эшитсам унчалик ишонмасдим. Бугун ўзим ҳам бувиман. Ишонсангиз уч набирамни кунига бир маротабадан кўрмасам куним қандай ўтганини билмайман. Бу ҳақиқий бахт. Суҳбатимиз сўнгида эса барча мухлисларимга, оилалари тинч тотув бўлишини, ёш келинчакларимиз турмуш ўртоқлари билан қўша қариб набиралар қуршовида ўтиришларини тилаб қоламан.

Қамариддин суҳбатлашди.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 582 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 1
Ulugbek10.04.2013 15:36
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz