SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 21:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 13
Mexmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 8 » Мавлуда Асалхўжаева "Олма-анор" қўшиғи ўғирланганини билмаган
14:42
Мавлуда Асалхўжаева "Олма-анор" қўшиғи ўғирланганини билмаган
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева тожикистонлик Шабнамга тегишли бўлган "Олма-анор" қўшиқни ўғирлаб куйлаганликда айбланган эди.
Кейинчалик аслида "Ашки чашмон" деб номланадиган ушбу қўшиқнинг муаллифлари ҳам ушбу вазиятга муносабат билдириб, Мавлуда Асалхўжаеванинг ижросидан фақат ҳурсанд эканликларини маълум қилишганди.
Маълум бўлишича, бу қўшиқни ўзбекча сўзлари билан тайёр ҳолатда, бастакор Аҳмад Ҳожиматов Мавлуда Асалхўжаевага тавсия этган экан. Қўшиқ сўзларининг муаллифи эса Бобур Бобомурод. Буни шоир ҳам, бастакор ҳам тан олишди. Мавлуда Асалхўжаеванинг маълум қилишича эса, шоир ва бастакор қўшиқ тожикчадан олинганини хонандага айтишмаган. Биз оранжировкачи Аҳмад Ҳожиматов ҳамда Бобур Бобомуродга мурожаат қилдик.

Аҳмад Ҳожиматов, оранжировкачи:
— Хориж эстрадасидан олинган қўшиқларни асосан тўйларда куйлашга мўлжаллаб оранжировка қиламан. Лекин Улуғбек Раҳматуллаев "Бемор” қўшиғини куйлагандан кейин хорижий қўшиқларга нисбатан қизиқиш, талаб анчага ортди.

— Фақат ўғирланган қўшиқларни сотиб фойда кўриш сизнинг мавқеингизга қанчалик тўғри келади?
— Мен фақат хорижий қўшиқларни тайёрлаб бераман, деб айтолмайман. Чунки бир хонандага атаб муаллифлик қўшиқлари ҳам ёзаман.
— Ўтган йили Мавлуда Асалхўжаева томонидан куйланган "Олма-анор” қўшиғи аслида тожикистонлик хонанда Шабнами Сурайёники бўлиб чиқди. Буни Мавлуда Асалхўжаева билармиди?
— Бу қўшиқнинг мусиқасини мен оранжировка қилгандим. Сўнг уни шоир Бобур Бобомуродга эшиттириб кўрдим. Бобур ака бу қўшиқ ўзимизнинг Бухороча лапарлар термасидан олинганини айтдилар ва унга сўз ёзиб бердилар. Шунга ишонган ҳолда, бу қўшиқни Шабнами Сурайё томонидан куйлангани Мавлуда Асалхўжаевага айтилмаганди.

Бобур Бобомурод, шоир:
— Журналистлар ўғирланган қўшиқларга шеър ёзаётганингиздан уялмайсизми деган саволни кўп беришади. Лекин, ана шу қўшиқларга кўчадаги саводсиз киши ўз билганича шеър ёзгандан кўра, яхшиси ўзим ёзиб берганим маъқул эмасми? Устига-устак, мен ёзган мисраларимга умуман пул олмаганман. Мавлуда Асалхўжаеванинг "Олма-анор” қўшиғига келадиган бўлсак, менга шеър ёзиб беришни илтимос қилишган, аммо бу қўшиқнинг ким томонидан куйланишини айтишмаган.

Мавлуда Асалхўжаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
— Гарчи шу бугунгача хориждан олиб куйлаган қўшиқларимни расман сотиб олганим ҳақидаги ҳужжатим бўлса-да, кўпгина ОАВ мени қўшиқларни ўғирлаб куйлашда айблашади. Бу каби гап-сўзлардан қочиб муаллифлик қўшиғи сўраб Аҳмад Ҳожиматовга мурожаат қилганимда менга "Олма-анор” қўшиғини эшиттириб кўрди. Қўшиқ менга ёққач уни куйладим. Лекин қўшиқ Шабнами Сурайё томонидан куйланганидан бехабар эдим.



Darakchi.uz

Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 552 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz