Статистика |
Hozirda saytda: 13 Mexmonlar: 13 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 22 » Маст ҳайдовчи уриб юборган одамни 17 км.гача судраб юрди
22:55 Маст ҳайдовчи уриб юборган одамни 17 км.гача судраб юрди |
Маст ҳолда бўлган аргентиналик ҳайдовчи ўзининг Peugeot 504 русумли енгил автомобилида велосипедчини уриб юборган. Бироқ шунга қарамай, у машинани хайдашда давом этган. Ҳалок бўлган велосипедчи шу тариқа яна 17 км.ча машина капотида ётаверган. Ҳайдовчи ўта мастлигидан, одам уриб юборганини ҳам сезмаган. Фақатгина йўл солиғи тўланадиган жойга етгандагина унга машина капотида ўлик одамнинг жасади борлигини айтишган. Ҳайдовчи 30 ёшли аргентиналик машҳур журналист Эдуард Аливертининг ўғли Пабло Гарсия бўлиб чиқди. Маълумотларга қараганда, ҳайдовчи қони таркибидаги алкоголь меъёрдан уч марта юқори бўлган. Уни вақтинча полиция маҳкамасида сақланмоқда, аммо тез орада суд бўлгунга қадар озодликка қўйиб юборилади. Марҳум велосипедчи 53 ёшли Рейнальдо Родас исмли шахс эканлиги аниқланди. У маҳаллий футбол клубларидан бирида қўриқчи бўлиб ишлаган. Экспертиза Родаснинг автомобиль билан тўқнашиб кетган заҳотиёқ вафот этганлигини кўрсатди.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 704 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|