SHERLAR.BIZ Payshanba, 18.04.2024, 22:22
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 12 » Mashhurlar Barcelona - Milan o'yini haqida...
16:16
Mashhurlar Barcelona - Milan o'yini haqida...
Роберто Карлос: Менимча, «Барселона» «Милан»дан ўтади 


"Анжи" клуби директори Роберто Карлос "Барселона"нинг "Милан"га қарши учрашувдаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

"Менимча, кейинги босқичга "Барселона" йўл олади. Гап шундаки, "Камп Ноу" стадионининг майдони жуда катта ва кенг. Бу эса мезбонларнинг ўз ўйинларини ривожлантриш учун етарли ҳисобланади.

Шунинг учун "Милан"га анча қийин бўлади", - дейди Карлос.

Пике: «Милан»ни мағлуб этиш учун бизга «Камп Ноу»да 90 минг мухлис кўмаги керак

"Барселона" клуби ҳимоячиси Херард Пике Чемпионлар лигаси доирасида "Милан"га қарши ўтказиладиган учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

""Барселона" - жуда иқтидорли жамоа ва кейинги босқичга чиқишга қурбимиз етади. Бу ишни қила олишимизга ишонмоқдаман.

Эртага бизга кейинги босқичга чиқишимизга ишонадиган 90 минг мухлис кўмаги керак бўлади. Жамоамиз бутун дунё ишончи ва кўмагига муносиб", дейди Пике.

Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда "Милан" каталонияликларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Жавоб учрашуви бугун тунда, Тошкент вақти билан 00.45 да бўлиб ўтади.

«Барселона» - «Милан». Бугунги машғулотдан сўнг Хавининг майдонга тушиши ҳал бўлади

"Барселона" клуби бош мураббийи Хорди Роура Чемпионлар лигасида "Милан"га қарши ўтказиладиган учрашувда Хавининг майдонга туша олиши масаласига бугунги машғулотдан сўнг аниқлик киритилишини айтиб ўтди.

"Хавининг жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Аммо биз қарор қабул қилишдан олдин эртанги машғулотнинг ўтказилишини кутишни маъқул кўрамиз", дейди Роура.

Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда "Милан" каталонияликларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Жавоб учрашуви бугун тунда, Тошкент вақти билан 00.45 да бўлиб ўтади.

«Милан» «Барселона»га қарши учта ҳужумчини ташлайди

"Милан" клуби "Барселона"га қарши учта ҳужумчи билан ўйнайди. Бу ҳақида италияликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри айтиб ўтган.

"Агар "Барса"ни жарима майдончамизда узоқлаштира олсак, кейинги босқичга чиқиш учун имконимиз бўлади.

Биз ўйинга учта ҳужумчини ташлаймиз", - дейди Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг биринчи учрашувида 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "Милан"нинг ғалабаси билан якунланганди.

«Барселона» «Милан»дан ўтиш учун мусиқадан фойдаланмоқчи
"Барселона" клуби сардори Карлес Пуйоль "Милан"га қарши кечадиган ЕЧЛ плей-офф жавоб учрашувида футболчиларни қўллаб қувватлаш учун ўзига хос йўл ўйлаб топди.

Каталонияликлар етакчиси ўйиндан олдин кийиниш хонасида махсус мусиқани қўяди ва футболчиларни руҳлантиради. Бу эса керакли натижага эришишга ёрдам беришига умид қилмоқда.

Бугун тунда каталонияликлар кийиниш хонасида Lax'n'Busto гуруҳининг "Биз курашамиз" деган қўшиғи янграйди.

Андрей Шевченко: Икки тўплик устунлик «Милан»га ҳеч нарса кафолатламайди

"Милан" клуби собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко миланликларнинг "Барселона"га қарши учрашувлари ҳақида гапириб ўтди.

"Мен аминманки, "Милан" ҳали кучаяди. Аммо, "Барселона"га қарши ўйиндаги икки тўп устунлиги ҳеч нарсани кафолатламайди.

"Барса" - дуёнинг энг кучли клубларидан бири ва "Реал"дан учралган икки мағлубият орқали уларни "кўмиб" қўйиш ярамайди.

Тўғри, улар ҳозир осон бўлмаган кунларни бошларидан кечиришмоқда", - дейди Шевченко.

Дани Алвеш: Мен иккиюзламачи эмасман ва очиғини айтаман - Месси руҳан тушкун ҳолатда

"Барселона" ҳимоячиси Даниэл Алвеш жамоадоши Лионель Мессининг руҳан тушкун ҳолатда эканини айтиб ўтди.

"Умуман олганда Месси ўзини яхши тутмоқда. Аммо мен иккиюзламачи эмасман ва ҳақиқатни бузишни истамайман. Охирги учрашувларда Лео руҳий жиҳатдан у қадар яхши ҳолатда эмаслиги кўриниб турибди.

Нимага? Билмадим ва билишга уринганим ҳам йўқ. Агарда инсон ўз муаммоларини айтишни истамаса, унга ёпишиб олиш нима керак? Мен унинг шахсий кечинмаларини ҳурмат қиламан, аммо унинг аввалгидек эмаслигини ҳам тан олиб айтишим лозим.

У боши эгик ҳолда юрибди. Аммо уни бошқалардан ажратиб турадиган жиҳатлари бор. У қачонки хатога йўл қўйса, ўша ишни яна бошидан бошлайди", - дейди Алвеш.

Тадир ҳазилими ёки ... Янги Рим папаси «Барселона» ёки «Милан» ишқибозларидан бири бўлади

Бугун Ватиканда янги Рим папаси сайланади. Ушбу унвонга даъвогар бўлган икки - испаниялик кардинал Луис Мартинес Систач ва италиялик кардинал Анджело Сколалар ашаддий футбол ишқибозларидан бўлиб чиқишди.

Тақдирни қарангки, улар мос равишда "Барселона" ва "Милан" жамоаларига ишқибозлик қилишар экан ва айнан бу клубларнинг ўйинлари ўтаётган пайтда уларнинг тақдирлари ҳал бўлади.

Маълумотларга қараганда, Рим папасини сайлаш маросими узоқ чўзилиши муносабати билан ушбу икки футбол мухлиси севимли жамоаларининг ўйинларини кўра олмас эканлар.

Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 907 | | Рейтинг: 5.0/7
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz