SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 16:10
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 31 » Машҳурларнинг фарзанди машҳурликка қандай эришган
20:07
Машҳурларнинг фарзанди машҳурликка қандай эришган
Эл оғзига тушган, мухлислар ардоғидаги таниқли санъаткорнинг фарзанди бўлиш нафақат обрў, балки икки баробар масъулият ҳамдир.

«Фалончининг фарзанди», деган номингиз борлиги учун босаётган ҳар бир қадамингиз намунага лойиқ бўлиши шарт! Борди-ю, ота-онангиз ё бобонгизнинг санъатдаги давомчиси бўлсангиз, кимлардир «Ота (она)сининг боласи-да» дея киноя билан гапирмаслиги учун мустақил оёққа туришга интилишингиз табиий. Хўш, бугунги саҳифамиз меҳмонлари бундай вазиятдан қандай чиққан? Машҳурликка отаси (онаси, бобоси)нинг номидан фойдаланган ҳолда эришишни маъқул кўрганми ё қийин бўлса-да ўз «мен»ига эришишни кўзлаганми?..

«Онам: «Бобурни қийнаб ишлатинглар» деган экан»


Бобур ЙЎЛДОШЕВ, актёр: – Санъатда ўз меҳнатим, иқтидорим орқали оёққа туришни ният қилганим учун фамилиямдан сира фойдаланмаганман. Ўзимни «Баҳодир Йўлдошев ё Римма Аҳмедованинг ўғлиман», деб таништиришни ёқтирмасдим. Лекин яширмайман, фамилиям жуда кўп фойда берган. Халқ санъатини тан олган одамларнинг фарзанди бўлишимнинг юки шунда эдики, доим Бобур Йўлдошев нималарга қодирлигини исботлашимга тўғри келарди. Рости, санъатда ота-онамнинг фамилиясидан бошқа ёрдами тегмаган. Чунки ота-онам санъаткор бўлишимни исташмаган. Шунинг учун «Республика ёш томошабинлар театри»га ишга кирганимда онам у ердагиларга «Бобурни қийнаб ишлатинглар! Чидолмай, санъатдан ўзи воз кечсин», деган экан (кулади). Бироқ мен чидадим!
* Ўзбекистон халқ артистлари Баҳодир Йўлдошев ва Римма Аҳмедованинг ўғли.


«Отам: «Бизларга ишониб қолма» деганди»


Дилдора РУСТАМОВА, суҳандон, актриса: – Ота-онам санъат соҳасида ўз ўрнига эга бўлгани учун ижодкорлар мени илиқ қаршилашган. Халқнинг назарига эса ўз меҳнатим ҳамда тиришқоқлигим билан эришганман. Ҳеч қачон фамилиямдан фойдаланмаганман ва бирон киши: «Бу Насриддин Рустамовнинг қизи» деб қўллаб-қувватлаб, ёрдам бермаган. Раҳматли отам «Ўз кучингга ишонсанг, танлаётган касбингда ютуқларга эришишингга кўзинг етса, олға ҳаракат қилгин, бизларга ишониб қолма! Унутма, бизнинг машҳурлигимиз ортидан танилишни истасанг, бу вақтинчадир. Ўз меҳнатинг билан эришганинг эса тотли ва бир умрликдир», деб уқтирган. Бу соҳага кириб келишимда қўйилган илк қадамим тўғри бўлган. Шунинг учун ҳам ўз ўрнимни топиб келяпман. Ютуқларимнинг пойдевори эса ота-онамнинг дуолари самараси.
* Марҳум актёр Насриддин Рустамов ва актриса Гулнора Рустамованинг қизи.


«Фамилиямнинг юки оғир…»

Алишер УЗОҚОВ, актёр: – Санъат соҳасига кириб келишда фамилиямдан фойдаланганимда бугун мухлислар мени Алишер Узоқов эмас, балки Шоҳида Узоқованинг ўғли сифатида танирди. Ёшлигимдан ота-онам «Юр, фалончи санъаткорнинг ёнига олиб бораман, сенга устозлик қилади», дейишганида рад этардим. Санъат институтига ҳужжатларимни топширмоқчи бўлганимда илк бор онамнинг «Устозимнинг ёнига олиб бораман, у кишининг қўлида ўқийсан», деган гапига қулоқ солмаганимга афсусланганман. Онамнинг устози: «Шоҳида, биз Тошкент Давлат санъат институтига келишган йигитларни қабул қиламиз. Ўғлинг ҳужжатларини қўғирчоқ актёрлиги бўлимига топшира қолсин» деб, мени актёрлик ва драма факультетига қабул қилмаган. Агар ўша пайтда фамилиямни рўкач қилганимда ўқишга кириб олишим мумкин эди. Бироқ «Барибир ўз кучим билан шу институтга ўқишга кираман, актёр бўламан!» деб ўз-ўзимга сўз берганман. Ва онамнинг устозига нималарга қодирлигимни кўрсатиб қўйиш алами билан бир йилдан сўнг ниятимга етганман. Шу кунгача онамнинг санъат борасидаги ёрдамини қабул қилмайман. Ҳозир ҳам Шоҳида Узоқовага қўнғироқ қилиб сўрашингиз мумкин (кулади)! Бир томондан ота-онам ўз кучим билан оёққа туришга интилаётганимдан хурсанд бўлишарди. Узоқовларнинг санъатдаги менга берган ягона ва энг катта ёрдами – санъаткорлар оиласида дунёга келганим ва санъат менга авлоддан ўтганидир. Халқ эътиборига тушишимда эса меҳнат ва омад менга ҳамроҳ бўлган. Фамилиям менга сира ёрдам бермайди, балки қийин вазиятларга солиб қўяди. Сабаби Узоқовларнинг санъатда қилган ишларининг бир фоизини ҳам бажара олганим йўқ. «Нега Маъмуржон Узоқовдек қўшиқ куйламайсиз? Узоқовлар сулоласига муносиб давомчи бўла оляпсизми?» деган саволлар елкамдаги юкни оғирлаштириб, мени қийнаб қўяди.
* Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқовнинг набираси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Муҳаммаджон Узоқов ва Шоҳида Узоқованинг ўғли.


«Нега мени ўз номим билан чақиришмайди?» деб жиғибийрон бўлардим»

Нилуфар УСМОНОВА, хонанда: – Халқ хизматлари, тадбирларда мени «Юлдуз Усмонованинг қизи Нилуфар Усмонова» деб эълон қилишарди. Бу менга мутлақо ёқмасди. «Нега мени ўз номим билан саҳнага чақиришмайди?» деб жиғибийрон бўлардим. Лекин тан оламан, санъатда ўз мавқеимга эришишимда фамилиямнинг таъсири бор. Бироқ «мен фалончининг қизиман», деб қўл қовуштириб ўтирмаганман. Онамнинг қаттиқ талаблари ва умуман, санъатдаги барча қийинчиликларни бир ўзим енгиб ўтганман ва ўтяпман. Худога шукр, охирги беш йилликда ўз номимга эга бўлдим. Энди мени Нилуфар Усмонова деб эълон қилишяпти.
* Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қизи.


«Рустам Ҳамроқуловнинг фарзанди эканимни барча билишини истаганман»

Самандар ҲАМРОҚУЛОВ, хонанда: – Сўз устаси Рустам Ҳамроқуловнинг фарзанди эканимни билишларини истаганман. Санъатга кириб келганимдан буён баъзилар, ҳатто ҳозиргача мени «Нуриддин Ҳамроқуловнинг қариндоши бўлса керак», деб ўйлайди. Лекин халққа танилиш мақсадида фамилиямни суиистеъмол қилмаганман. Ўз меҳнатинг, ҳаракатинг билан эришган олқишинг тотли бўлади. Қолаверса, ҳаммани қандай тер тўкканига яраша баҳолашларини истайман. Жамиятда ўз ўрнимни топаман деган киши фақат меҳнати билан юзага чиқиши мумкин. Отам 1989 йили вафот этган. У кишига санъатга қизиқишим ёқарди. «Менинг ўғлим Майкл Жексон. Қани, бир Жексонга ўхшаб рақсга тушиб беринг-чи!» дерди. Ўша вақтларда етти-саккиз ёшларда эдим. Афсуски, эришган ютуқларимни кўра олмади...
* Сўз устаси Рустам Ҳамроқуловнинг фарзанди.


«Бобом билан бир даврада куйлашга қўрқаман…»

Али ОТАЖОНОВ, хонанда: – Ҳеч қачон олдимга «Халққа таниламан!» деган мақсад қўймаганман. Чунки менга ўз касбининг устаси деган эътирофнинг ўзи етади. Отажоновлар «Санъатдан пул топамиз!» деган мақсадда бу соҳани танламаганини жуда яхши биламан. Санъат Худо томонидан юқтирилганини ич-ичимдан ҳис қиламан. Бобом: «Етук санъаткор бўлишингга кўзинг етса, ишимизни давом эттиришингга рухсат бераман, йўқса йиғиштирасан!» деган. Чунки бобом Ортиқ Отажонов деган номга ўз меҳнати билан эришган. Бу йўлда у киши менга ўрнак. Бобом билан бир даврада куйлашга қўрқаман, салобати босади. Отажоновлар сингари санъатда ўз ўрнимни топишим керак. Шу йўлда фамилиямдан фойдаланмасдан оёққа туришга ҳаракат қиляпман. Бобом ва тоғаларимнинг менга берадиган биргина ёрдами шундаки, Консерваторияда бериладиган билимларни уйда улардан олиш имкониятига эгаман.
* Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажоновнинг набираси, хонандалар Улуғбек ва Жаҳонгир Отажоновнинг жияни.


«Отам фамилиямни ўзгартирмоқчи бўлганди»

Фаррух КОМИЛОВ, хонанда: – Нима қилмай, Равшан Комиловнинг ўғли бўлиб қолавераман. Лекин менга: «Равшан Комиловнинг ўғли ё кичкина Комилов», деб мурожаат қилишларидан жаҳлим чиқади, ғуруримга тегади. Худога шукр, охирги икки йил ичида Фаррух Комилов деган ўз номимга эга бўлдим. Ҳаттоки санъатга киришимдан аввал «Равшан Комиловнинг ўғли» деган гап-сўзлар бўлишини билган ҳолда отам фамилиямни ўзгартирмоқчи бўлганида рад этгандим. Хато қилганимни кейин тушунганман. Халқ хизматлари, давраларда ҳақлигимни исботлашга тўғри келиб қолса ҳам ичимда «Фаррух, ўзингни бос, ҳозир қайтарадиган жавобинг икки баробар қимматга тушади», дейман-да, индамайман. Кейин отам билан бир даврада учрашиб қолишни асло хоҳламайман. Бу ҳаракатимдан отам ранжиб, «Ўғлим, мендан уяласанми?» деган вақти ҳам бўлган. Шунда мухлислар Равшан ва Фаррух Комиловни алоҳида-алоҳида қабул қилишларини исташимни айтганман.
* Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комиловнинг фарзанди.

Биласизми?
Анжелина Жоли актрисалик фаолиятини бошлаганида уни машҳур актёр Жон Войтнинг эркатойи эмас, балки мустақил инсон сифатида қабул қилишлари учун роса курашган. Кунлардан бирида суратга олиш майдончасида унга «Войт хоним» деб мурожаат қилишганида, жаҳл билан: «Мен ўзимни таништирдим шекилли? Менинг исмим Жоли, шунчаки Анжелина Жоли! Войт фамилиясини дадам билан гаплашганингизда ишлатасиз», деб кескин жавоб қайтарганди.
«МЕНИНГ ИСМИМ ЖОЛИ, ШУНЧАКИ АНЖЕЛИНА ЖОЛИ! ВОЙТ ФАМИЛИЯСИНИ ДАДАМ БИЛАН ГАПЛАШГАНИНГИЗДА ИШЛАТАСИЗ»

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади
darakchi.uz
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 1122 | | Рейтинг: 5.0/13
Всего комментариев: 1
SAYT_ADMINKASI01.04.2013 01:00
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz