Главная » 2014»Fevral»24 » Машҳур она-қиз Усмоновалар сенсация ҳозирламоқда!
09:26
Машҳур она-қиз Усмоновалар сенсация ҳозирламоқда!
Юлдузнинг қўшиқларини баҳор яқинлашган сари кўпроқ соғинамиз. Ғайратга тўлган хонанда янгилик қилишдан чарчамайди. Ўтган йил сўнггида янги альбомини тақдим этган хонанда яна янги қўшиқлар устида ишлаётгани ҳақида маълумотлар бор. Юлдузнинг ижод хазинаси ҳали анча йиллар ўзбек санъати ривлжида ўз ҳиссасини қўшишига умидвормиз. Аниқ манбага кўра, Усмонова шу кунларда ҳали бирон мухлиси тинглашга муваффақ бўлмаган қўшиқларини "ижод тандири”да яхшилаб пиширмоқда! Хонанда ўз мусиқачилари билан деярли ҳар куни жонли равишда ишламоқда. Балки, бу тайёргарлик узоқ кутилган "катта саҳнага қайтиш”дан даракдир!? Таъбир жоиз бўлса, тўрт фаслнинг қайси кунларида Юлдуз концерт бермасин, унга талаб об-ҳавонинг исиб ё совуб кетишига қараб ўзгармайди! Ахир, энг кўп "ашаддий” ва содиқ мухлислар айнан шу биргина хонандага тегишли бўлиб қолаётгани неча йилларки, исботини топаётган факт! Кўриб турганингиз - "қайноқ” сурат эса юқоридаги "қайноқ” янгиликка кичик бир далил. Онасининг ғайратли ижодига қизи ҳам шерик. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Нилуфар онасига ҳар қачонгидан-да боғланиб бораётганини билдириб, меҳрга тўла дил сўзларини билдиришга жазм этмоқда. Бу ҳақда кичик примадонна шундай дейди:
-Онамдаги санъатга бўлган улкан фидойилик бугун ҳар бир хонандага ўрнак бўлиши керак десам, муболаға бўлмайди. Ярим асрлик ёшни қаршилаганига қарамай куч-қувватга тўла бу аёлдек ишлаш ҳали ёш бўла туриб биздек ёшлар учун орзу! Рақс, куйлаш, имправизация – ҳаммаси қойил қоларли даражада. Онамнинг ёнида ундан ижод сирларини ўрганиш эса Яратганнинг мен учун берган улкан имконидир! Сайтингиз учун катта бир янгиликни айтишни жоиз топдим. Юлдуз Усмонова билан янги дуэт куйладик. Бироқ, батафсил ҳозир гапирмайман. Лекин, сенсация бўлишига умид қиламан.
Ана шунақа гаплар! Демак, ҳамма шов-шув ҳали олдинда!