Маълумотларга қараганда, у "Қизил сайёра”да тадқиқот олиб бораётган "NASA Curiosity” фазовий аппарати томонидан тасвирга олинган. Ушбу қурилма томонидан суратга олинган ва ерга узатилган кадрлар бугун катта шов-шувга сабаб бўлмоқда. Хабарларга кўра, жонивор скелетининг дум қисми кўмилиб ётгани туфайли унинг қай турдаги ҳайвон тоифасига мансублигини аниқлаш анча мушкул кечмоқда. Бироқ у тузилишига кўра калтакесакни ёдга солади. Айни вақтда ноёб топилма юзасидан кузатув ишлари олиб борилаётир.