Главная » 2013»Yanvar»22 » Марс кўчкоров Ўзбекистон бокс терма жамоасини бошкарадиган бўлди
21:56
Марс кўчкоров Ўзбекистон бокс терма жамоасини бошкарадиган бўлди
Марс Қўчқоров Ўзбекистон бокс терма жамоасини бошқарадиган бўлди Ўзбекистон Бокс Федерацияси бошқарув кенгаши қарори билан машҳур мутахассис Марс Қўчқоров мамлакат миллий терма жамоасининг бош мураббийи лавозимига тайинланди. 56 ёшли Марс Қўчқоров миллий терма жамоани 12 йил бошқариб келган Шароф Худойбердиевнинг ўрнини эгаллади. Айтиш жоизки, спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Марс Қўчқоров Андижон бокс мактабида спортчиларни тайёрлаш билан шуғулланган. 2003-2012 йилларда эса у мураббий сифатида Хитой тайпейи, Хитой ва Жанубий Корея каби давлатлар фаолият юритган. Қўчқоров Валентин Золотарев ва Александр Размахов билан биргаликда Ўзбекистон довруғини дунёга таратган боксчилар Мухаммадқодир Абдуллаев, Ўткир Ҳайдаров, Руслан Чагаев, Тимур Туляковларни етиштириб берган. Умид қиламизки, Марс Қўчқоров ўзбек бокси тарихида янги сахифалар очишга эришади.