SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 09:00
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 20 » Марказий Осиё: Дўмбоқлар ва ориқлар
14:47
Марказий Осиё: Дўмбоқлар ва ориқлар
Марказий Осиё минтақасида дўмбоқ одамлар энг кўп истиқомат қиладиган мамлакат Қозоғистон, энг кам истиқомат қиладиган мамлакат эса Тожикистон, деб топилди. Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг 2013 йил учун чиқарган ҳисоботида айтилади.

Ҳисоботга мувофиқ, ортиқча вазнли кишилар Қозоғистон аҳолисининг 24,4 фоизини (ҳар тўрт кишидан бири) ташкил қилади.

Ўзбекистонда мазкур кўрсаткич 17,3 фоизга тенг. Бу минтақа бўйича ўртача кўрсаткичдан (18,4%) 1,1 фоизга пастдир.

Ҳисоботда дўмбоқлар Қирғизистонда мамлакат аҳолисининг 17,2 фоизини, Туркманистонда 14,3 фоизини, Тожикистонда 9,9 фоизини ташкил этиши қайд этилган.

Айни пайтда Марказий Осиёда семириб кетаётган кишилар кўпайиб бориш тенденцияси кузатилмоқда.

Сўнгги пайтларда жаҳон ҳамжамияти семириш билан боғлиқ касалликларни даволаш учун ўта кўп пул харжламоқда. Хусусан, 2010 йилда бунинг учун, БМТ маълумотларига кўра, 1,4 триллион доллар миқдорида маблағ сарфланган.

Семириш турли ёшда юзага келувчи сурункали касаллик ўлароқ кўрилади. Инсон баданида ҳаддан ортиқ ёғ йиғилиши натижасида юзага келган семириш юрак хуружи, инсулт, артериал гипертензия, холецистит, артрит, панкреатит каби касалликларига сабаб бўлиши мумкин.

Семириш билан боғлиқ муаммога турли мамлакатларда ҳатто ҳукуматлар даражасида ечимлар изланаяпти. Хусусан, Бирлашган Араб Амирликларида Дубай расмийлари шаҳарликларни озишга олтин билан рағбатлантирмоқдалар. 16 август куни якунига етган дастурга мувофиқ, йўқотган ҳар бир килоси учун дубайликларга 1 граммдан олтин (40 доллардан кўпроқ) ваъда қилинган. Биринчиликни олган уч кишига эса 20 минг дирҳамлик (тақрибан 5,5 минг доллар) олтин тангалар берилади.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг 2013 йил учун чиқарган ҳисоботида семириш билан бир қаторда тўйиб овқат емаслик муаммосига ҳам тўхталинган. Бу ҳолат айниқса кам таъминланган оилаларда ўсаётган болаларда кўп кузатилиб, кўп ҳолларда ошқозон оғриши ва камқонликка олиб келади.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботига мувофиқ, Ўзбекистонда тўйиб овқат емаётган болалар миқдори 19,6 фоизни ташкил қилади. Қозоғистонда бу кўрсаткич 17,5 фоизга, Туркманистонда 28,1 фоизга, Қирғизистонда 18,1 фоизга, Тожикистонда эса 39,2 фоизга тенг.

Ҳисобот муаллифлари тўйиб овқат емаслик муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳамжамиятнинг устивор вазифасига айланиши лозим, деб ҳисоблайдилар.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 444 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz