Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 26 » Марказий Африка Республикасида ҳарбий тўнтариш юз берди
16:18 Марказий Африка Республикасида ҳарбий тўнтариш юз берди |
Марказий Африка Республикасида давлат тўнтарилиши кузатилмоқда.Қўзғолончилар бош кўтариши оқибатида МАР Президенти Франсуа Бозизе мамлакатдан қочиб кетди, деб хабар беради РИА-Новости. Айни вақтда у қўшни мамлакат Конго Демократик Республикасида қўним топган. Президент вакили Гастон Маккузангбанинг маълум қилишича, мамлакат пойтахти Банги бутунлай "Селека" қўзғолончилар гуруҳи қаромоғига ўтган.Қайд этиш жоиз, шу йилнинг 23 март куни Банги шаҳрининг шимолий туманларини забт этган қўзғолончилар, 24 март куни Президент саройини босиб олишганини маълум қилишган. Эслатиб ўтамиз, мазкур гуруҳ вакиллари ҳукуматга тегишли ҳарбий вертолётни вайрон қилиб мамлакатга кириб олган. Франция ҳукумати МАР пойтахтидаги халқаро аэропортда хавфсизликни таъминлаш учун ўз ҳарбийларни юборган. Бангидаги ўз фуқароларига эса уйдан чиқмасликни маслаҳат берган. Рейтер агентлигининг ёзишича, айни вақтда мамлакатда кучли ва шавқатсиз жанг кетмоқда. RFI Франция радиостанциясининг хабар беришича, "Селека" қўзғолончилар гуруҳи раҳбари куни кеча ўзини Марказий Африка Республикасининг янги Президенти деб эълон қилган ва бу ишлар гўё январда имзоланган сулх ҳақидаги келишувга мувофиқ амалга оширилаётганини айтиб ўтган. Бироқ эслатиб ўтамиз, "Селека" қўзғолончилар гуруҳи ўтган йилнинг декабридан бошлаб МАР пойтахтига ҳужум уюштиришни бошлади. Кейинчалик Габонда МАР ҳукумати билан сиёсий мухолифатчилар, жумладан, "Селека" вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокара якунлари бўйича шу йилнинг 11 январь куни мамлакатда 12 ой ичида муддатдан олдин Парламент сайловлари ўтказилиши ҳақида битим имзоланган эди. Унга кўра, Марказий Африка Республикаси Президенти Франсуа Бозизе ўз лавозимида қолган эди, янги Бош вазир этиб эса Демократик мухолифат гуруҳи вакили Николас Тьянгайе тайинланган эди. Ярашишга оид эришилган келишувга қарамай, қўзғолончилар жорий йилнинг март ойидан бошлаб мамлакат пойтахти Бангини босиб олиш учун ҳаракатга киришдилар ва ўз «мақсад»ларига эриша олдилар. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун мамлакатда Конституциявий тартиб ўрнатилишини талаб этмоқда. У МАРда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётганидан ҳавотирда эканини маълум қилган: «Бундай ишда айбдорлар жавогарликка тортилиши шарт», дея таъкидлаб ўтди Пан Ги Мун. Зотан, БМТ хавфсизлик кенгашининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай «Селека» ўз «йўли»дан қайтмади.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 758 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|