Манзуранинг тўйи ёлғон! 2012 йил кўпгина санъаткорларнинг тўйи бўлиб ўтганлиги тўғрисида йил давомида маълумот бериб бордик. "Тўйлар тўйга улансин”, деб бежизга айтишмаган чоғи. Мана 2013 йил бошиданоқ хонанда Манзуранинг ҳам тўйи бўлиши ҳақидаги миш- мишлар болалади. Маълум бўлишича, хонанда Манзура ўз администраторининг дўсти билан оила қуришни режалаштираётган экан. Энг қизиғи эса бўлажак турмуш ўртоғи ҳам унинг ўзидан анча ёшга кичик. Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида хонанда Манзурага мурожаат қилдик: – Бу гап-сўзлар бутунлай ёлғон. Мен 2013 йилда турмуш қуришни режалаштирганим йўқ. Айримлар ўзларини пиар қилиш мақсадида бу миш-мишларни ўйлаб топган бўлса ажабмас! Ҳозирча фақатгина ижодий ишлар билан бандман. –дейди Манзура. Демак ҳар қандай миш- мишга ҳам ишониш лозим эмас.