Главная » 2014»Aprel»6 » Манчестерда “ётоқхона солиғи”га қарши намойишлар ўтади
01:48
Манчестерда “ётоқхона солиғи”га қарши намойишлар ўтади
Бугун Британиянинг Манчестер шаҳрида “ётоқҳона солиғи”га (No Bedroom Tax) қарши намойишлар бўлиб ўтади.
Ушбу солиқ 2013 йилнинг 1 апрелидан жорий этилиши билан аҳолининг норозиликларига сабаб бўлган. Ушбу солиқ ижтимоий турар жойлардан унумли фойдаланишни ошириш мақсадида киритилган. Унга кўра, ортиқча “ётоқхонага” эга бўлган хонадон эгалари (рухсат берилган ётоқхона сони оила аъзолар сони, жинси ҳамда болалар ёшини инобатга олган ҳолда ҳисобланади) коммунал ёрдам пулининг 14 фоизини, икки ва ундан ортиқ қўшимча ётоқхона мавжуд бўлган ҳолда 25 фоизини йўқотишади.
“Ётоқхона солиғи” турар жой эгалари, ижарачилар орасидаги номутаносибликни тўғрилаши ҳам керак эди. Аммо, ушбу қарор ўзини оқламади. Бир йил ичида ижтимоий уй эгалари ҳамда ишсизларнинг атига 6 фоизи кўп фарзандли оилаларга уйларини бўшатиб беришларига тўғри келган.