«Манчестер Юнайтед» клуби расмий сайтининг хабар беришича, сэр Алекс Мадриднинг «Реал»га қарши учрашувга 22 футболчи билан учиб кетган. Испания пойтахтига Фил Жонс ва Жонни Эванслар ҳам «Эвертон» билан ўйинда кичик жароҳат олганларига қарамай учиб кетишган. Андерс Линдегаард икки учрашувдан сўнг сафга қайтган, Эшли Янг ҳам жамоа асосий таркибида майдонга тушишга тайёр. Фақатгина Пол Скоулз Манчестерда қолди – Пол тиззасидан жароҳат олган. Мадридга учиб кетган «қизил билислар» таркиби: Дарвозабонлар: Де Хеа, Линдегаард; Ҳимоячилар: Бюттнер, Эванс, Эвра, Фердинанд, Жонс, Рафаэль, Смоллинг, Видич; Ярим ҳимоячилар : Андерсон, Каррик, Клеверли, Гиггз, Нани, Валенсия, Янг; Ҳужумчилар : Эрнандес, Кагава, Руни, ван Перси, Уэлбек.
|