"Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекцияси томонидан биринчи ярим йилликда ўтказилган профилактика чора-тадбирлари шуни кўрсатдики, ўтган даврда темирйўл ташишда 11,7 минг танбеҳли, шулардан 1,8 мингтаси ҳавфсизликка таҳдид солувчи йўл ҳаракати ҳодисалари рўй берган.
Автотранспорт ҳайдовчилари ва пиёдалар билан ҳолат бироз мураккаброқ, деб хабар беради Правда Востока нашри. Биринчи ярим йилликда темирйўл ўтиш жойларидаги қоидаларни қўпол бузилиши оқибатларида поезднинг автотранспорт воситаси билан тўқнашиб кетиши 16 та ҳолати рўйҳатга олинган, унинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 42 ҳолатда пиёдалар ва 13 ҳолатда молларга тўқнаш келиб қолган ҳолатлар рўйҳатга олинган.
Тегишли чоралар кўриш мақсадида «Уздавтемирйўлназорат» ҳаракат ҳавфсизлиги вилоят бошқармаларига тегишли хатлар жўнатган. Аммо 1222 хатдан бор йўғи 270 тасига жавоб олинган.
Бугунги кунда лоқайдлик темирйўл тизимида ҳавфсизлик таъминлашнинг энг жиддий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
|