SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 09:53
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 8 » Малайзия ҳарбийлари ва филиппинлик жангарилар ўртасида отишма давом этмоқда
00:00
Малайзия ҳарбийлари ва филиппинлик жангарилар ўртасида отишма давом этмоқда
Малайзия хавфсизлик кучлари томонидан Калимантан (Борнео) ороли шимолида ўтказилган ҳарбий операция давомида филиппинлик 13 жангари ўлдирилган.

Ҳарбий операция жараёнида ҳарбий ҳаво кучлари ва оғир артиллериядан фойдаланилгани хабар қилинмоқда. Жангарилар Малайзиянинг Сабах штатини қайтариб олиш ниятида бўлган. РИА Новостининг ёзишича, Малайзия хавфсизлик кучлари орасида қурбонлар йўқ.

Ҳалок бўлган жангарилар сони ошиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Малайзия Мудофаа вазири Зохид Ҳамидий матбуот анжумани чоғида журналистларга қурбон бўлган тўққиз жангарининг яширин қабри суратини кўрсатган. Унинг айтишича, улар мазкур операциядан аввал бошланган тўқнашувда ҳалок бўлганлар.

Маълумотларга кўра, февраль ойи бошида Сабахдаги Тандуо қишлоқчасида тахминан 180 Филиппин фуқароси тушиб қолган. Улар ўзларини «Сулу султонлиги ва Шимолий Борнео хавфсизлиги қироллик кучлари» жангарилари деб таништиришган. Жакарта ва Манила уларнинг қайташини талаб қилган, бироқ улар ғалабага эришгунга қадар курашишларини билдиришган. Ҳукумат аввалига филиппинликлар жойлашиб олган қишлоқни ёпиб қўйган. Аммо 1 март куни жангарилар Сабах ичкарисигача киришга жазм қилмоқчи бўлишган. Улардан 12таси ўлдирилган.

Вазият соҳил атрофига янги жангарилар гуруҳи жойлашишни бошлаганда янада мураккаблашди. Шу каби қатор ҳодисалар оқибатида жами 8 нафар малайзиялик ва 19 нафар филиппинлик ҳалок бўлган.

Ҳозирги пайтда Малайзия хавфсизлик кучлари операциялар жараёнида чегаралардан сездирмай ўтиб, кириб келаётган жангариларни кузатишда давом этмоқда. Илгари Сулу султонлигига тегишли бўлган Сабахда ўнлаб гумондорлар қўлга олинган.

Сулунинг ҳозирги султони Жамалул Кирам Учинчининг сўзларига кўра, Сабах қирғоқларига унинг тарафдорларининг янги қайиқлари яқинлашиб келмоқда. Хабарларга қараганда, Малайзия ҳарбий кучлари билан жангарилар ўртасида отишмалар Сабахнинг бошқа қатор ҳудудларида ҳам юз бермоқда.


Darakchi.uz

Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 625 | | Рейтинг: 5.0/51
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz