Сенегал пойтахти Дакарда ўқув муассасаси ёниб кул бўлди. Оқибатда мактабда таҳсил олган 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган тўққиз болакай ҳалок бўлди. «Associated Press» ахборот агентлигининг маълум қилишича, ёнғин тушлик вақтида, ёғоч деворли хонада 45 нафар ўқувчи ухлаб ётган маҳалда юз берган.
Тахминларга кўра, фалокатга ёнғин хавфсизлигига риоя этилмагани сабаб бўлган.
Педагоглар ёнаётган мактаб биносидан фақатгина 36 нафар тарбияланувчини олиб чиқишга ва қутқариб қолишга улгуришган.
Эслатиб ўтамиз, инсон ҳуқуқлари бўйича фаолият олиб борадиган турли ташкилотлар кўпдан бери Сенегал ҳукуматини танқид остига олишади. Боиси мамлакатдаги ўқув муассасалари ходимлари ўз ўқувчиларини кўпинча кўчаларда пул сўраб, гадойлик қилишга ундашади.