SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 05:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 26 » Макото Синкайнинг «Сониясига беш сантиметр» фильми Киночилар уйида намойиш этилади
22:43
Макото Синкайнинг «Сониясига беш сантиметр» фильми Киночилар уйида намойиш этилади
Замонавий япон киноси кунлари постери © Gazeta.Uz
15-18 март кунлари Тошкентда Замонавий япон киноси кунлари ўтказилади. «Газета.uz» хабарига кўра, ушбу тадбир «Ўзбеккино» миллий агентлиги кўмаги билан Япония элчихонаси ва Япон жамғармаси томонидан ташкил этилмоқда.

Япония элчихонаси берган маълумотга кўра, кино-ҳафталик давомида Япониянинг бугунги куни, ёшлари, ҳаёт тарзи ва оилавий муносабатлари тўғрисида ҳикоя қилувчи тўртта фильм ва битта тўлиқ метражли аниме намойиш этилади.

Япон киноси кунларини, 15 март куни, соат 18:00да, режиссёр Синобу Ягутининг «Свинг ўйнаётган қизлар («Swing Girls») фильми очиб беради. Фильм 2005 йилги Япония киноакадемияси тақдимотида еттита, жумладан, энг яхши монтаж, энг яхши мусиқа, энг яхши сценарий ва энг машҳур фильм йўналишларида мукофотларни қўлга киритган.

16 март куни соат 15:00да, дастлаб, аниматор Макото Синкайнинг «Сониясига беш сантиметр» (инглизча – «5 Centimeters Per Second»; японча – «Byōsoku Go Senchimētoru») тўлиқ метражли анимеси намойиш этилади. Уч ҳикоядан иборат бўлган ушбу анимацион фильм 2007 йилги Asia Pacific Screen Awards тақдимотида «Энг яхши тўлиқ метражли анимацион фильм», 2008 йилги Болонья кинофестивалида эса «Энг яхши анимацион иш ёки махсус эффектли фильм» йўналишларида ғолиб чиққан. Қайд этиш жоиз, Макото Синкайга «Янги Миязакаи» деб таъриф берилган.

16 март куни 17:00да, шунингдек, режиссёр Хирофуми Кавагути томонидан 2009 йилда суратга олинган «Дрезина» («Torocco») фильми намойиш этилади. 17 март куни 15:00да, дастлаб, режиссёр Сюсукэ Канэконинг 1995 йилда суратга олинган «Гамера: Олим ҳимоячиси» («Gamera daikaijû kuchu kessen») фильми намойиш этилса, 17:00да «Свинг ўйнаётган қизлар» фильми қайта намойиш этилади.

Замонавий япон киноси кунлари 18 март куни Такузи Сузукининг «Гэгэгэнинг хотини» («Gegege no nyôbô») фильми билан ёпилади. Томоша 17:00да бошланади.

Томошаларга кириш бепул.
Категория: Kino yangiliklari | Просмотров: 371 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz