Филиппинда қутқарувчилар томонидан тўрт нафар немис сайёҳлари ва гиднинг мурдаси топилган.
Хабарларга қараганда, сайёҳлар мамлакатдаги энг кучли Майон вулқони отилиши оқибатида ҳалок бўлишган. Ғазаб отига минган вулқондан яна 12 киши жабр кўрган. Айни вақтда уларни хавфсиз ерларга кўчириш устида иш олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, бирданига ҳаракатга келган Майон сайёҳлар учун кутилмаган "совға" бўлган. Ўша вақтда вулқон оғзида жами қарийб 30 кишидан иборат икки гуруҳ турган бўлган.