Мадонна дунё шоу-бизнесининг энг ёрқин ваиклларидан бири ҳисобланади. Forbes журнали талқинига кўра, Мадонна 2013 йилда 125 миллион доллар ишлаб топиб, энг катта ҳақ оладиган таниқли кишилар рўйхатида биринчи ўринни олди.
АҚШ Президенти Барак Обама конгрессга Сурияга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга санкция беришни сўраб мурожаат қилган. Бунга шу йилнинг 21 август куни Сурия ҳукумати томонидан кимёвий қирғин қуроли ишлатилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Маълумотларга кўра, бунинг оқибатида 1,4 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган.