Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 13 » Маҳалла раислари сайлови ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади
13:10 Маҳалла раислари сайлови ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади |
Фуқаролар йиғинлари раислари ва улар маслаҳатчиларининг ваколатларимуддати шу йил ноябрь–декабрда тугаши муносабати билан мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришорганларига навбатдаги сайловни ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу йил 9756 нафар фуқаролар йиғини раисинива уларнинг 97 минг нафардан ортиқ маслаҳатчисини сайлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ЎзбекистонРеспубликаси Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати хабар беради. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг шуйил 12 сентябрда бўлиб ўтган мажлисида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловигатайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси СенатиКенгашининг аъзолари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда фуқаролар йиғинларининг органларинишакллантиришда кенг иштирок этиш борасидаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини тўла-тўкис рўёбгачиқариш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни таъминлаш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари сайловижараёнининг барча иштирокчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз ва оғишмай риояэтилиши, фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар билан, уларнингишчанлик ва ахлоқий фазилатлари билан фуқароларни таништириш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди. Масалани муҳокама қилиш якунлари бўйичаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) вауларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида» қарор қабул қилинди вафуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш муддати қилиб 2013 йилноябрь–декабрь ойлари белгиланди. Шунингдек,Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари(оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияситузилди, унинг таркибига парламент иккала палатаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон РеспубликасиАдлия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати,Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Миллийтелерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, бошқавазирлик ва идораларнинг вакиллари киритилди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 684 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|