SHERLAR.BIZ Payshanba, 10.10.2024, 05:49
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 12 » Маҳалла оқсоқоли аҳоли билан интернет орқали мулоқот қилади
00:36
Маҳалла оқсоқоли аҳоли билан интернет орқали мулоқот қилади
Самарқандда маҳаллаларга ўзининг сайти, оқсоқолларга эса электрон почта очиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ташаббуси билан жорий йилда Самарқанд ва Бухоро вилоятларида "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳаси синовдан ўтказилиши кутилмоқда.

Шу аснода Самарқандда мазкур тажрибани амалга ошириш бўйича илк қадам ташланди. Хабарларга қараганда, шаҳардаги маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари (оқсоқоллари) яқин кунларда электрон почтага эга бўладилар, баъзи маҳаллалар эса ҳатто ўз веб-саҳифаларини ҳам очадилар, деб ёзади Gazeta.uz.
"Маҳаллалар ҳокимият органларининг барча қарорларини аҳолига осонлик ва тезкорлик билан етказиб берадилар. Ваҳоланки, ушбу жамоат тузилмасида оилаларнинг муаммолари ва эҳтиёжларини ҳамда уларга бу борада ёрдам кўрсатиш йўлларини биладилар", - деди Самарқанд ҳокими ўринбосари Жамшид Ўроқов қонун лойиҳаси тажрибасини айнан маҳаллалардан бошлаш ғоясига ойдинлик киритар экан.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш, шунингдек, улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўғрисида аҳолининг кенг қатламини ахборот билан таъминлаш нафақат аҳоли учун, балки давлат бошқаруви органлари учун ҳам бирдек муҳимдир. Бинобарин, бу иш ҳокимият органларининг қарорлар қабул қилиш сифатини оширади.

Маълумотларга кўра, оқсоқоллар учун электрон манзиллар ва веб-саҳифалар очишга талабалар кўмаклашадилар.

Самарқанд аҳолиси, шунингдек, интернет орқали ўз муаммолари билан тўғридан-тўғри ҳокимиятга мурожаат этиши мумкин бўлади. Бунинг учун аҳолига маҳаллий ҳокимият органлари масъул ходимларининг электрон манзиллари рўйхати тарқатилади. Кейинчалик ушбу тизим бошқа ҳокимият ва бошқарув органларида ҳам жорий этилади.

darakchi.uz
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 803 | | Рейтинг: 5.0/9
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz