SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 00:17
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 30
Mexmonlar: 30
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 3 » Лоладан кутилган консерт
07:34
Лоладан кутилган консерт
Куни-кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова "Истиқлол” санъат саройида "Борлигинг баҳтим” номли икки кунлик концерт дастурини мухлисларига армуғон этди. Концертни ёритиш мақсадида саройга киравериш эшигига яқинлашар эканман йиғилган тумонат одамга боқиб, "Истъдодли хонандани кўпчилик соғинган экан...” дея беихтиёр хитоб қилдим. Ҳа азизлар ҳақиқатдан мухлислар ниҳоятда кўп. Кўпчиликка билет етмаган. Киришни хоҳлаганлар сони эса унданда кўп. Хуллас ҳаммаси шов-шувли ва кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Концертда машҳур санъткорлар Маҳмуд Намозов, Азиза Ниёзметова, Ғиёс Бойтоев ҳамда ёшларнинг севимли хонандаси Зиёда ташриф буюриб Лола Аҳмедовани мазкур кун билан табриклаб гулдасталар ҳадя этишди. Концерт бошланишидан авввал Лоланинг фото албоми жамланган энг сара суратлари саройда катта экранда йиғилганларга намойиш этилди. Улар орасида ўғли билан тушган сурати менга жуда ёқганлиги учун уни дарровгина мухирлаб қўйдим. Концертни қизиқчи ҳамда ажойиб актёр Зокир Очилдиев олиб борди. Унинг турли воқеалар ҳақида ҳикоя қилиб бериши ҳамда кўплаб санъаткорларни ҳажм қилиши ҳеч кимни бир баҳия бўлсин зериктириб қўйгани йўқ. Лекин мени ажаблантиргани Зокир Очилдиев қўшиқчи Жаҳонгир Позилжонов ҳақида кўп тўхталиб ўтди. Буниси жуда қизиқ?.... Концерт давомида Лола Аҳмедова турли тилларда жаҳон эстрадасининг энг ҳид қўшиқларини ҳам ажойиб тарзда куйлаб барчани лол қолдирди. Айниқса унинг азарбажонча қўшиқда раққосалардан ўзиб, бетакрор рақсга тушиши барчани бармоқ тишлатди. Залдаги мухлисларга қапрсак чалиб "қийқирувлашиб” қўллаб туришди. Ахир Лоланинг ҳали катта саҳналарда бундай рақсга тушганини кўришмаган эдида. Унинг "Ота” ҳақида жуда таъсирли равишда куйлаган қўшиғи залдаги ёши қарининг кўзини намлатди. Мен ҳам бу қўшиққа жуда юксак баҳо бердим. Чунки унинг сўзлари оддий тушунарли ва жуда маъноли эди. Ёнимда ўтирган онахон эса қўшиқ тугаб бошқа тарона куйлари янграй бошлаган бўлса ҳам ўзини йиғидан тўхта ололмай узоқ гўё Лола Аҳмедова билан (менинг назаримда) дардлашгандай бўлди. Айниқса, чет ҳид қўшиқлари орасида мен қатори кўпчиликнинг севимли таронасига айланган Франсузча "Je tem” (мен соғиндим) мусиқа асарани маромига етказиб ижро этди. Кўпчилик унинг сўзларига тушунмасада, лекин ширали ва маҳзун овозда кулангани учун мароқ билан тинглашди. Шунингдек, концертда Лола Аҳмедова вада қилинганидек бир нечта қўшиқларини жонли ижро этди. Энг қизиқарлиси Лола Аҳмедованинг шогирдлари ҳам чиқиб катта саҳнада илк бор қўшиқ куйлашди. Шов- шувга айлангани эса Лоланинг синглиси ҳам қўшиқчи эканлиги бўлди. Бир пайтлар бу ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Лекин бу ҳақиқат экан. Ростдан ҳам Лола Аҳмедованинг туғишган синглиси Шаҳло Аҳмедова опасининг концертида ўзининг замонавий йўналишдаги қўшиғи билан чиқиш қилди. Қўшиқ барчага ёқди ҳатто ёшлар биргаликда рақсга ҳам тушишди. Овозга келадиган бўлсак, тан бериб айтиш керак ҳозирги баъзи бир машҳур юлдузчаларга ибрат бўларли ширали овоз. Ҳақиқий истеъдод соҳибаси деса ҳам бўлади. Пастда Лоланинг синглисининнг суратини кўришингиз мумкин. Шундай қилиб ана шундай кутилмаган воқеалар ила икки кунлик концерт дастури жуда иллиқ кутиб олинди. Концерт ниҳоясига етгач саройдан чиқар эканман: "Ана шундай ижод қилса бўлар эканку” дея хитоб қилдим. Чунки концертга ташриф буюрганларниг 50 фоизини ёшлар 30 фоизини ўрта ёш вакиллари қолгани эса кексалар эди. Уларнинг барчаси мамнун бўлиб қайтишди. Чунки концертда ҳамма ўзи ҳазм қила оладиган қўшиқлар куйланди. Яшанг, офарин дея мухлисларнинг қичқириғи эса ҳам она, ҳам аёл ва хонанда сифатида барчасига улгуриб ана шундай ажойиб концерт дастурини ташкиллаштирган санъаткор Лола Аҳмедовага бунда кўп шарафларни айтгин келади. Хонанда айтганидек, "Буларнинг барчаси мухлимлар учун ҳали ҳаммаси одинда!”
Категория: O'zbek yulduzlari | Просмотров: 949 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz