Бошловчи вазифасидаги Магомедали Идоятов томонидан берилган кетма-кет саволларга Лола тезкорлик билан жавоб берди, суҳбат эса мароқли ўтди. Лола яқинда "Кел" номли альбомининг тақдимоти сифатида мазкур номдаги концерт дастурини тақдим этганди. "Ўзбегим Таронаси" радиосида эса мазкур альбомнинг яна бир карра жонли тақдимоти ўтказилди. I Альбомдан Лоланинг 13 та янги таронаси жой олган. Ушбу дискни қўлга киритган ҳолда янги тароналардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Суҳбат давомида концерт дастурига алоҳида тўхталиб ўтилди. Лола мазкур концерт кунлари катта ҳаяжон босганини, томошабин ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари унга мадад ва куч берганини айтиб ўтди. Албатта, баъзи бир камчиликлар ҳам бўлганлигини, асосан бу биринчи куни рўй бериб қолган кунлари барчаси из-изига тушганини ҳам маълум қилди.
Лола билан радиога ташриф буюрган маъмури Лола ҳам буни тасдиқлаб, концертдан олдин деярли 1 ой уйқу нималигини билишмаганини қўшимча қилди.
Шу ўринда Лола у билан ишлаган жамоасига миннатдорчилигини изҳор қилиб, ижодий жамоа жуда аҳил-иноқ ишлагинини алоҳида таърифлаб ўтди. Концертга ташриф буюрганлар ижодий гуруҳнинг ўзаро уйғунликда ишлаганини, қолаверса Россиядан ташриф буюрган хореографларнинг меҳнати самарасига гувоҳ бўлишган. Бу концерт энди тарихга айланди. 4 кун давомида барчанинг дилига қувонч бағишлаган Лола келгусидаги режалари ҳақида бироз сир сақлашни маъқул кўрди. Бундай мароқли суҳбат ҳали "Ўзбегим Таронаси" радиосида кўплаб ташкил этилишига умид қиламиз. Лолага эса ташаккур билдириб, эзгу ниятларимизни билдириб қоламиз!