SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 19:31
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 8
Mexmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 19 » Лола ахмедова "идал Она" менинг Онамдек болиши керек
23:23
Лола ахмедова "идал Она" менинг Онамдек болиши керек
Севимли ва мафтункор хонандамиз,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедованинг феврал ойида концерт бераётганлигидан
хабарингиз бор. Концерт баҳонасида саҳифамиз қаҳрамонига қулоқ тутарканмиз, унинг кенг дунёқараши, идел ва замонавий аёл, замонавий бахтиёр она, турмуш ўртоқ бўлишга интилиши ҳозирги ёш бўлажак келин ва оналарга ўрнак бўларли даражада эканлигига амин бўлгандекмиз. Бошқа туғилажак таассуротлар эса келинг, сиздан бўлақолсин... — Лола концертга тайёргарлик жараёни қандай кетяпди? Бу гал ҳам концерт куни ўзгартирилибди деган гап тарқалди, шу ростми? — Концертга тайёргарлик жараёни жуда қизгин кетяпти. Бу ҳам завкли ҳам серташвиш жараён. Атрофимда ташкилий ишларга қарашадиган яқинларим борлиги сабаб мен фақат ижод билан бандман. Сценарий, режиссура, саҳна безаги, ракслар, овоз… хуллас иш кўп. Ҳаммасига улгуриш керак. Концерт кунининг ўзгартирилганлигига келсак, бу ҳақда ахборот воситалари орқали эълон бериб бориляпти. Шундай бўлса-да яна бир бор таъкидлаб ўтаман. 1-2 феврал кунлари Истиқлол санъат саройида ижодимга бефарқ бўлмаган барча мухлисларни кутаман. — Концертни қандай ном остида
ўтказмоқчисизлар? Нега айнан шу ном билан атадингиз? — Бу галги концертим «Борлигинг — бахтим» номи остида ўтказилади. Шу номни изоҳлайдиган қўшиғимиз дастурни очиб беради. Нега айнан шу ном билан атаганимизнинг сабабини мухлислар концерт давомида шу қўшиқни тинглаб билиб олишлари мумкин. — Турмуш қуриб, оила ташвишлари билан банд бўлиб қолганингиз рост. Лекин ижодга қайтгангиздан бери негадир илгаригидек шижоат билан ижод қилмаяпсиз. Бунга нима халақит қиляпди? — Гапингизда жон бор. Мен оила қуришимдан аввал хонанда эдим холос. Ҳозир эса бу қаторга аввало она, рафиқа деган бурчлар ҳам қўшилган. Табиийки, ташвишлар ҳам шунга яраша. Лекин ижодни тўхтатганим йўқ. Турли тадбирлар, халк хизматлари хам ижодий жараён. Лоланинг ижодига оиласи халакит қиляпти, деган фикрга кўшилмайман. Оилавий бахт ҳар бир аёл учун зарур. Мен санъаткор бўлганим билан аввало аёлман. Оилам эса мени янги марраларга
илҳомлантирадики, асло халакит қилмайди. — Концертда камида нечта ва қайси йўналишдаги
қўшиқларни
куйламоқчисиз? — Концертда жами 24 та қўшиқ ижро этилиши режалаштирилган. Улар асосан миллий ва замонавий эстрада йўналишидаги янги тароналар. Юртимиз воҳалари санъати намуналари ҳам ижро этилади. Мазмунан эса иложи борича кенг қамровли; ижтимоий, халкона ва албатта муҳаббат мавзусидаги шеърларни куйга солганмиз. — Нима деб ўйлайсиз, қўшиқларингиз
йўналишини ўзгартириш пайти келмадимикан? — Ижодни энди бошлаган пайтларимда миллий эстрада йўналишидаги қўшиқлар репертуаримда кўпроқ эди. Ҳозир эса замонавий йўналишга кўпроқ мурожаат қиляпман. Сабаби бу ҳам замон талаби, ҳам ижодда хилма-хилликка эришиш. — Концертингиз мухлисларингизни
нимаси билан ўзига жалб этади деб ўйлайсиз? — Бу галгиси хар доимгидан бошқача булади. Тамоман янги ғоялар устида иш олиб боряпмиз. Қолганини айтсам сири қолмайди-да! (кулади) Концертимиз яқинлашгани сайин ҳаяжон ҳам ортяпти. Шундай бўлсада, ўша кунларни интиқлик билан кутяпман. Мухлисларимга аталган янгиликларни тортиқ этишга ошиқяпман. -Концертда нечта қўшиқ жонли ижрода бўлади? Умуман жонли ижродан фойдаланиш режангизда борми? - Албатта бор! Ҳозирча 6 қўшиқни жонли ижро этишни режалаштириб турибман. — Бу галги концертингизда
имиджмейкерингиз ҳам ҳар доимгидек синглингиз бўлса керак? — Ха, синглим бу борадаги асосий ҳамкорим. У билан синглим бўлгани учун эмас, ишидан кўнглим тўлгани учун ҳамкорлик қиламан. Фақат мен эмас бир неча санъаткорлар имиджи билан шуғулланади. Шу пайтгача кўплаб имиджмейкерлар билан ишлаганман, лекин фақат синглим менга имидж борасида реал ва жўяли маслаҳатлар бера олади. — Янги йилни қандай ва қай тарзда кутиб олдингиз?
Саргузаштларга дуч келдингизми? — Янги йилни оила даврасида кутиб олдим. Байрамларда ҳар бир киши айниқса санъаткор оиласи бағрида бўлишни ният қилади. Янги йилдаги биринчи орзуим амалга ошганидан хурсандман. Эндиги тилагим 1-2 февраль кунлари «Истиқлол» санъат саройида мухлислар кўнглини хушнуд этиш. Саргузаштга келсак, унақа холатга дуч келмадим. Чунки ўша кунлари ҳам концертга тайёргарлик ишлари билан банд бўлдим. — Ўтган сафар кўрганимда бир оз тўлишгандек кўринган эдингиз... Ташқи кўринишингизга бир оз бефарқдексиз. — Бўлиши мумкин. Лекин мен ҳар қандай ҳолатда ҳам табиий кўринишга ҳаракат қилиб келаман… — “Диёр медиа” компаниясининг Нтт телеканали орқали мухлисларга тақдим этилаётган “Дилкаш лаҳзалар”
телекўрсатувида
иштирок этмоқчи эдингиз
шекилли? Бу режангизни кўрсатувнинг навбатдаги фаслига
қолдирдингизми? — Шунақа ният ҳам бор эди. Лекин концерт бериш фикри туғилганидан сўнг бу ишни амалга оширишни бироз кейинга суришни маъқул кўрдик. Чунки «Дилкаш лаҳзалар» лойиҳаси ҳам бир концертдан кам эмас ва доимий иштирок, доимий меҳнатни талаб қиладиган жараён. Ҳар иккаласига улгуришнинг эса иложи йўқ. — Оилада идеал турмуш ўртоқ бўлишга ҳаракат қилишингизни биламиз. Фарзанд тарбияси борасида идеал она сизнинг назарингизда қандай бўлиши керак? — Идеал она менинг онамдек бўлиш керак. Ўрни келганда қаттиққўл тарбиячи, ўрни келганда сирдош, дугона, маслакдош. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзандига ғамхўр ва меҳрибон. Бу борада онамдан ҳали кўп нарса ўрганишим керак. Қачонлардир айтган гаплари ёки қилган ишларининг маънисини нотўғри тушунган ёки умуман тушунмаган пайтларим бўлган. Лекин вақт ўтиб бу нарсаларнинг негизида қанчалар яхшилик, фидойилик, меҳр-муҳаббат борлигини сезяпман. Бахтимга онажонимнинг умрлари узок булсин! — Сизга онангиз продюссерлик
қилишларини деярли кўпчилик билади. Ижод жараёнида сизларниг қандай ишлашингизга ҳам кўпчилик қизиқади. “Она бола” бўлиб ишлайсизларми ёки қатъий тартибда “хонанда ва продьюссер”? — Ҳм. Битта гап билан жавоб беришга уриниб кураман. «Она-болалик» асосига қурилган «хонанда ва продьюсерлик». Барибир изоҳлашга тўғри келади, шекилли. Она сифатида менинг соғлигим, оиламнинг тинчлиги, хотиржамлигимга қайгурсалар продьюсерим сифатида келажагим, ижодимнинг самарадорлиги, фаолиятимга қайгурадилар. Лекин ҳар кандай ҳолатда ҳам оналик меҳри устун келиб, аввало менинг манфаатимни ўйлайдилар. — Шундай пайтларда ижодкор сифатида иккингизнинг ҳам фикрингиз бир жойдан чиқмаган пайтлар бўлганми? Бунақа вазиятлардан қандай чиқиб кетгансиз? — Бунақа холатга тушмаган ижодкор бўлмаса керак. Онамнинг фикрлари ёки ғояларини иложи борича қабул қиламан. Чунки уларнинг ҳаёт тажрибалари меникидан кўпроқ. Қайсидир нуқталарда иккилансам буни маслаҳат шаклида илгари сураман ва бу фикрим асосли бўлса онам ҳам уни қабул қиладилар. — Хоҳ ижод бўлсин, хоҳ ҳаёт ташвишлари, сизни алдаганларга қандай жавоб қайтарсиз? — Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Алданганман, балки, кимнидир алдагандирман. Шу маънодаки, яхшиликка хизмат қиладиган алдовлардан фойдаланишим мумкин. Лекин, ёмонликни кўзлаган ёлғондан асло! Бундай вазиятларда вазминлик менга қўл келади. . Тушкун ҳолатларда ёлғиз қолгим келади. Жуда алам қилса бир йиғлаб оламану, яна ишга шўнғиб кетавераман. Қолаверса, ўғлим Исломжон ҳам бунақа пайтларда овунишимга сабабчи бўлади. — 2012 йилда амалга оширишни мўлжаллаган режаларингизга қай даражада эриша олдингиз? Шу йилдан кўнглингиз тўлдими? 2013 йилда нималарни режалаштиряпсиз? — Ўтган йилда олдимга қўйилагн мақсадларимнинг аксариятига эришдим десам ҳам бўлади. Бундан жуда хурсандман. Бу йил бошиданоқ эса концертга ният қилдик. Шуни ёруғ юз билан ўтказиб олсак, қолган ниятларимни амалга оширишга киришаман. Лекин уларни ошкор қилиш ниятим йўқ. Сабаби, олдиндан мақсадимни ошкор қилсам кўпинча амалга ошмай қолади. Буни кўп синаганман… — Мухлисларингизга тилакларингиз... — Мухлисларимиз борлиги катта бахт! Уларга ўзим учун нимани ният қилсам шуни тилайман. Юртимизга кўз тегмасин, хонадонларимизни файзу барака тарк этмасин!
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 1086 | | Теги: МЕНИНГ ОНАМДЕК БЎЛИШИ КЕРАК | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
Nilufarxon_9620.01.2013 10:45
Ulugbek21.01.2013 10:34
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz