Главная » 2013»May»5 » Лицейда боғ яратиш учун ота-оналардан пул йиғилмоқда
03:28
Лицейда боғ яратиш учун ота-оналардан пул йиғилмоқда
Эътиборингизга почтасига
ўқувчиларимизнинг биридан келган
мактубни ҳавола этаяпмиз. Унда Қашқадарё
вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги лицейда рўй бераётган
таъмагирлик ҳақида баён этилган.ҲУРМАТЛИ ТАҲРИРИЯТ!!! ]
КИМГА ДАРДИМНИ АЙТИШНИ БИЛМАЙ БИР ҲАФТАДАН БЕРИ ЎЙЛАНИБ ЮРАМАН! ИШОНГАНИМ "ДАРАКЧИ"! ФАРЗАНДЛАРИМ ШАҲРИСАБЗ ЛИЦЕЙ ИНТЕРНАТИ ЎҚУВЧИЛАРИ.
Яқинда лицейда ота-оналар мажлиси бўлиб ўтди. Унда мактаб ҳовлисида яна бир боғ яратиш таклифи ўртага ташланди. Кучи етганлар 50.000 сўмдан пул йиғишга келишиб олинди, ихтиёрий равишда. Энди бу таклиф мажбурий равишда ҳар бир ўқувчидан йиғиб олиняпти. Оилавий шароити туфайли пул олиб келолмаган ўқувчилар дакки эшитишмоқда. Сизларга хат ёзишимга эса аслида қуйидаги ачинарли воқеа мажбур қилди.
Бир қизни онаси ёлғиз ўзи ўқитяпти, ундан бошқа яна уч нафар фарзанди бор. Аввалига пул беролмаслигини айтиб, оилавий шароитини ҳисобга олишларини илтимос қилганди. Лекин уни ҳам уришиб беришган шекилли, барибир берди ўша пулни. Пул беришга бердию норози бўлиб йиғлаганини кўрган қизи лицейга бориб дори ичибди. Ўлсина шу боғ, уч йил олдин ҳам пул йиғиб богғ яратишган эди. Яхшидан боғ қолади дейишади, аммо бу ҳар кимнинг ўз ихтиёри билан бўлгани яхши.
Лицейимиз икки йил олдин республика босқичида энг яхши лицей деб тан олинган эди. Аммо алам қиладигани, лицей директори хонасидан бошқа биронта кабинетда компьютер йўқ. Хомийлар совға қилган компьютерларни ўқувчилар ўз қўллари билан ташишганди, лекин улар ўз-ўзидан ғойиб бўлди. УНДАН КЎРА ИНФОРМАТИКА ХОНАСИГА КОМПЬЮТЕР ОЛИШСИН!
Нега одамлар шунақа экан-а?! Қилинган ишларни кўз-кўз қилгандан кўра болаларимизнинг билим олишига эътибор беришимиз керак эмасмикан!
.ИЛТИМОС, ШУ ШИКОЯТИМИЗНИ ЛИЦЕЙ МАЪМУРИЯТИГА МАЪЛУМ ҚИЛСАНГИЗ, ОТА ОНАЛАРНИ МАЖБУРЛАБ ПУЛ ЙИҒИШЛАРИНИ БАС ҚИЛИШСИН!
Ҳеч бўлмаса бир оғиз телефон қилсаларингиз, биз ота-оналарга енгиллик бўларди. ОЛДИНДАН РАҲМАТ!!!