Статистика |
Hozirda saytda: 34 Mexmonlar: 34 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 28 » Либос танани яширишгами ёки кўз-кўз қилишга?
14:14 Либос танани яширишгами ёки кўз-кўз қилишга? |
Сарлавҳани ўқишингиз билан "Жуда кўп ва хўб гапирилган, ёзилган мавзу” дея ҳафсалангиз пир бўлди, шекилли. Аммо бу сафар ҳаёсиз либослар ортидан нималар хавф туғдираётгани ҳақида мулоҳаза юритишга жазм этдик.
Ибтидо Ёдингизда бўлса, ҳинд халқининг машҳур достонларидан бири Маҳобҳорат шундай ривоят билан бошланади: Маъбудлар шоҳи Браҳма барча маъбудларни анжуманга чақиради. Мажлис пайти тўсатдан шамол туриб, Ганга маъбудининг кўйлаги хиёл кўтарилиб кетади. Бу ҳолатга маҳлиё бўлиб қараб қолган Маҳобхиша Браҳманинг қаҳрига учраб, одамлар орасига бадарға қилинади. Миф ва афсоналар халқ орзу-умидлари, қувончу ташвишларининг инъикоси эканини инобатга олсак, аёлларнинг қандай кийиниши ҳақидаги ўй-хаёллар ҳар доим ҳам ўз даврнинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб келган. Аммо либос танлаш ҳеч қачон бугунгидай кўпчиликни ташвишга соладиган муаммога айланмаган бўлса керак. Зеро, ҳеч бир даврдаги кийимлар аёл қоматини бугундай "яққол” акс эттирмаган. Ҳазрат Жалолиддин Румий айтганларидек, "беадабнинг ёмонлиги фақат ўзигагина эмас, бошқаларга ҳам зарар етказади”. Кўчада ярим яланғоч юрган аёллар бу ишлари билан миллат саломатлигини, борингки, инсоният тақдирини хавф остига қўйишаётганини билишармикан?! Маълумки, ибтидода кийимлар ҳам оддий эди. Кейинчалик инсон кибрни кашф этди. Шунинг билан кийимлар ҳам ўзгара борди. Аста-секин либоснинг вазифаси теранлашди. Энди одамлар модага қараб (эҳтиёжга қараб эмас) кийина бошладилар. Бефарзандлик сабаби ёки либос ортидаги хавф Таассуфки, айрим Ғарб давлатларида кийим танани яшириш эмас, намойиш этиш воситаси бўлиб қолмоқда. Оддийдек туюладиган бу муаммони франциялик Жан Мартин деган олим шундай изоҳлайди: "Агар Европада шунақа ҳолат давом этаверса, яқин йиллар ичида Ғарб жуда катта маънавий бўҳронга учрайди. Европалик эркак ва аёллар бир-биридан тўйиб бўлди. Кўча-кўйда ҳам, матбуот-журналлар, телевидениеда яланғоч аёл ва эркаклар тўлиб ётибди. Кўчалардаги беҳаё кийинган аёллар ҳеч кимни қизиқтирмай қўйди. Эркаклар потенциали айнан шу аёллар ҳаракатлари орқали сусайиб бормоқда. Бунга Европа жамиятларидаги аҳоли кўпайишининг камайиб бораётгани ҳам мисол бўлади. Мана мисол учун, германиялик оилаларнинг сезиларли қисми фарзандсиз ўтмоқда. Бу ҳолатни бошқа давлатларда ҳам кузатиш мумкин. Энди эркак аёлдан, аёл эркакдан тўйгандан сўнг ўз жинсига нисбатан қизиқиш ортмоқдаки, бундай қизиқувчилар жамиятлари тобора кўпайиб, ўз ташкилотлари, қонуний ҳимояларига эга бўлмоқдалар. Ҳозирда Европа эркакларининг камида 20 фоизи жинсий жиҳатдан заиф. Мен бунга сабаб қилиб, беҳаё кийинган аёлларни кўрсатаман. Гарчи инсон ҳуқуқларига тўғри келмаса-да, кийинишни тартибга тушириш керак. Шундагина Европа яна тарихдаги муваффақиятларига эришади”. Дарҳақиқат, ғарблик олимнинг фикрлари шундай. Бу ҳолат Франциядан бошқа давлатларда ҳам кузатилади. Бир неча йил олдин, Англияда эркаклар намойишга чиқишди. Уларнинг талаблари аёлларнинг либослари билан боғлиқ эди. Ҳатто намойишчилар эркак ва аёлларнинг алоҳида транспорти бўлишини ҳам талаб қилдилар. Мутахассислар фикрича, аёлларнинг яланғоч баданини кўп томоша қилиш простата безининг саратон касаллигини келтириб чиқарар экан. Демак, цивилизациялашган инсоният қандайдир ядро бомбаси ёки табиий ресурсларнинг етишмаслигидан эмас, балки яланғоч хотинларнинг кўпайиб кетганлигидан ҳалок бўлаётган экан. Бу сўзларни машҳур шифокор, Россия Фанлар академияси маданиятшунослик институти катта илмий ходими, "Стресснинг руҳий антропологияси” деб номланган монмументал тадқиқот муаллифи, академик Леонид Китаев-Смик айтмоқда. Академик ушбу илмий ҳақиқатни "Россия ҳаёт учун” деб номланган электрон нашрга берган интервьюсида маълум қилган: "Сўнгги ўн йилликлар давомида аденома (безарар ўсма) ва простата раки билан касалланиш европача, америкача цивилизация ҳукм сурган мамлакатлардаги эркакларни эпидемия каби қамраб олди. Асримизнинг бошига келиб, эркакларнинг 40 фоизида аденома учраган бўлса, 40 ёшдан ошганларнинг ярми бу касалликка чалинган. АҚШлик патологоанатомлар 60 ёшдан ошиб вафот этган эркакларнинг 80 фоизида простата раки бўлганлигини аниқладилар. Бошқача қилиб айтганда, уларнинг кўпчилиги бу касалликнинг фожиали, азобли оқибатларини кўриб улгурмай ўлиб кетишган.” Академикнинг фикрича, айрим мамлакатларда сўнгги ўн йилликлар давомида аёлларнинг қадди-қоматини, жисмоний гўзаллигини – илмий тил билан айтганда, иккиламчи жинсий белгиларини бўрттириб турувчи ёки очиқ кўрсатувчи кийимлар урф бўлди. Аёлларнинг қорнию киндигини очиб юриши оддий ҳолга айланиб қолди. Буларнинг бари жинсий эҳтиросни уйғотувчи шаҳвоний сигналлар ҳисобланади. Шаҳарда яшовчи эркак бундай сигналларни кунига ўртача 100-200 марта қабул қилади, бундан ҳосил бўлган эҳтирос қондирилмагач, мияга сиқиб чиқарилади. Эркак буни кўриб, кўрмаганликка олиши ҳам мумкин, бироқ қонга андрогенлар тўла миқдорда ажралиб чиқади. Бу доза эса канцероген (саратон касаллигини келтириб чиқарувчи) миқдордир! Натижада тез-тез қўзғалиб турган, лекин нафси қондирилмаган эркак организми ичдан емирувчи ҳужумга учрайди, бу эса оғир оқибатларга олиб келади. Ғарбнинг бой ва ривожланган халқлари камайиб кетаётганининг сабаби ҳам шунда. Аёлларни ечинтирувчи мода кўп элатларини ҳалокат сари етакламоқда. XXI асрнинг кўпчилик аёллари эса ўзининг либсолари билан том маънода эркаклар саломатлигига қабр кавлаётир. Хилват учрашувга юпун отланаётган ҳар бир "гўзал” биргина кишининг кўнглини олиши мумкин, бироқ йўлда учраган ўн кишини ногирон қилади. Тақлидми ёки замонавийлик Бизда эса Ғарб маданиятига кўр-кўрона тақлид шу даражага бориб етдики, чиройли кийинишга интилиш асносида қулайлик, саломатликка фойдали томонлари назардан четда қоляпти. Ҳозирги "мода”нинг энг "оғриқли” нуқтаси – кийимнинг ниҳоятда торлиги. Қизларнинг шими этига терисидек ёпишган. Шифокорларнинг таъкидлашича, мунтазам ва айниқса тор шим кийиш организмда моддалар алмашинувини издан чиқаради, гинекологик ва эндокринологик касалликларга сабаб бўлади, бепуштликни рағбатлантиради. Айнан тор шим кийиш оқибатида қизларда тос суягининг қисқариши, яъни торайиши юз бермоқда. Бу эса аёлнинг энг олий вазифаси – фарзандни дунёга келтиришда муаммоларга олиб келади. Оёқ кийим пошнасининг баландлиги товон қисмини шикастлаши, келгусида ёмон оқибатларга олиб келиши ҳам сир эмас. Қизнинг бели бот-бот очилиб қолиши натижасида буйрак етишмовчилиги келиб чиқиб, туғуруқ жараёнини қийинлаштириб юборади. Бунинг устига, ҳозирги кийимларнинг аксарияти табиий эмас, сунъий матолардан тайёрланмоқдаки, бу танани бир нечта қулайликлардан бебаҳра қилади. Бозорларда узунроқ ёки кенгроқ аёллар либосини топишнинг ўзи амри маҳол. Келинларнинг никоҳ кечаси киядиган кўйлаклари ҳам тобора ҳарирлашиб, торайиб, бир сўз билан айтганда, беҳаёлашиб боряпти. Кишига таскин берадиган жиҳатларидан бири бугун таълим муассасалари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларда кийиниш борасида муайян меъёрлар жорий этилган. Шу сабаб бўлса керак, кўча-кўйда рисоладагидек кийинган аёлларни ҳам учратяпмиз. Балки, жамоат жойлари, истироҳат боғлари, дам олиш масканлари учун кийиниш мезонларини ишлаб чиқиш вақти келгандир.
Зеро, эркаклар учун Маҳобхиша маъбуди каби аёллар туфайли гуноҳкорга айланиш қанчалик оғир бўлса, унинг жабрини тортиш шунчалик аянчлидир.
ovoza.com
|
Категория: Foydali maslahatlar |
Просмотров: 786 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|