Главная » 2013»Fevral»18 » Lexus компанияси BMW M3 моделига муносиб рақиб тайёрламоқда
12:12
Lexus компанияси BMW M3 моделига муносиб рақиб тайёрламоқда
Lexus ўзининг LF-CC купесини такомиллаштириш орқали BMW M3 модели билан тўғридан-тўғри рақобатга киришмоқчи.
Япон компанияси моделнинг янги шакли бўйича Кўҳна Қитъа патент бюроларига ариза топширишга улгурди ва унда LF-CC асосан спорткар мақомини олишини кўрсатиб ўтди.
Айни пайтда Lexus RC F нинг техник имкониятлари бўйича маълумотлар ошкор қилинмаган. Lexus LF-CC нинг оддий модификацияси 3,5-литрли, 340 от кучига эга эканлиги ҳисобга олинса, янги модел янада қудратли бўлиши шубҳасиз.