Статистика |
Hozirda saytda: 7 Mexmonlar: 7 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 15 » Леди Гага соф олтиндан ногиронлар аравачасини сотиб олди
23:27 Леди Гага соф олтиндан ногиронлар аравачасини сотиб олди |
Қўшиқчи Леди Гага ҳаётидаги ҳар қандай ҳолатни томошага айлантиришга қодир кўринади ва ҳаттоки ўз касаллигини ҳам.
Хабарингиз бор, қўшиқчининг оёғида кучли оғриқ пайдо бўлгач, концертлар бекор қилинган эди. Ҳозир Гага қайта тикланиш муолажаларини ўтамоқда. Оёқда туролмай қолган Гага ногиронлар аравачасини буюртма қилди. Отдан тушса ҳам эгардан тушишни ҳохламаган хонанда, аравачани олтинлан ишланганини буюртма қилди. Бундан ташқари, у турмушга чиқиш режаси борлигини ҳам маълум қилди.
Олтиндан ясалган қимматбаҳо аравача дизайнер Кен Бороховга тегишли. Айтишларича, хонанда, шу пайтгача хали бунчалик қиммат буюм харид қилмаган.
Заргар Кен Борохов ушбу махсус аравачани ясаш учун бор маҳоратини ишга солди. "Мен уни ҳудди қирол тахти каби бўлишини истадим. Ғилдиракларни Далласда 1,5 унциялик олтин билан қопладик, конструкциянинг ўзи эса Мэдисонда йиғилди. Ўриндиқнинг матоси бузоқ терисидан олинган” - дейди дизайнер. Аммо у аравачани неча пулга сотганини айтишдан бош тортди.
Гаганинг дугонаси DJ Lady Starlight нинг айтишича, қўшиқчи ва унинг дўсти Телор Кинни ўз муносабатларини расмийлаштиришга аҳд қилишган. Бироқ, E!News порталининг маълумотларига қараганда, Леди Гаганинг турмушга чиқиши миш-мишдан бўлак нарса эмас.
darakchi.uz
|
Категория: Jahon yulduzlari |
Просмотров: 634 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|