Латвияда йирик кимё заводи ёниб кетди. Ёнғин Олайн шаҳрида юз берди. Ишлаб чиқаришнинг уч қаватли биноси кечаси ёнишни бошлади.
Натижада беш киши жароҳатланди, жумладан, ўт ўчирувчилар ҳам. Улар ёнаётган маҳсулотлардан заҳарланишди. Эрталабга яқин ўт ўчирилди, лекин ўтнинг ўчиш жараёни яна кўп вақт олиши мумкин.
Ёнган завод Балтиқ мамлакатларидаги энг йирик кимё заводларидан ҳисобланади. У ерда лок, бўёқ, органик синтез маҳсулотлар, шунингдек, авто ва маиший кимё учун металл таралар ишлаб чиқарилади.
ovoza.com
|