Пойтахтимиз йўлларида текширилаётган машина завод ниқобини "кийиб” олган. Янги "Lacetti” иккита распредвалли 1,5 литр ҳажмли двигатель ва Типтроник технологиясига эга олти босқичли узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Бу эса ҳайдовчига зарур вақтда айнан қайси узатма ёқилиши лозимлигини танлаш имконини беради. Euro-5 стандартидаги мазкур янги модел синовдан муваффақиятли ўтса, шу йилнинг сентябр ойидан сотувга чиқарилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Даракчи.uz аввалроқ Ласеттининг янги модели тайёрлангани ва ундаги ўзгаришлар хақида хабар берганди.