Art Wek Style.uz санъат ҳафталиги машҳур хонандаларнинг концерти билан якун топиши одатга кирмоқда. 2010 йилги ҳафталигида машҳур испаниялик опера афсонаси Хосе Каррерас концерт берган бўлса, ўтган йилги ҳафталикни машҳур грециялик Демис Руссос ўз концерти билан якунлаган эди. Бу йилги эса 27 октябр Art Wek Style.uz-2013 ҳафталиги ёпилиш куни Ўзбекистон халқаро форумлар саройида франциялик машҳур хонанда Лара Фабиан концерти бўлиб ўтади. Лара Фабиан барчамизга севимли бўлиб улгурган Je taime (Мен сени севаман) қўшиғи муаллифидир. Айнан шу қўшиғи учун 1999 йил World Music Awards ғолиби бўлган. Видеода сиз унинг унутилмас чиқишларидан бирига гувоҳ бўласиз. Бу унинг севгилиси Грегор Леморшал ўлимидан сўнг илк концерти бўлган. Лара аввалига бу қўшиқни ижро этолмайди. Қўшиқни бутун зал куйлашни бошлагандан сўнг у кўзда ёш билан қўшиқни охирига етказади.