SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 09:07
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 21
Mexmonlar: 21
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 3 » ЛАҚАБИ ЙЎҚ ФУТБОЛЧИ, ФУТБОЛЧИ БЎПТИМИ?..
17:00
ЛАҚАБИ ЙЎҚ ФУТБОЛЧИ, ФУТБОЛЧИ БЎПТИМИ?..
Ёки футболчиларга лақаб ўз-ўзидан
қўйилмайди
Кимгадир лақаб ёки тахаллус қўйишга
инсон зеҳнида мўъжаз зарурият бордек...
Ном ёки лақаб ўша кишининг ташқи
кўриниши, характери, қадам ташлаши ва
қилиқлари қўйингки, ўзига хос
белгиларидан келиб чиқиб қўйилади ва
бир сўз билан унинг кимлигини намоён
этади-қўяди. Кўп ҳолларда доно
халқимиз шундай усталик билан
кимгадир “ном” қўядики, ўша лақабда
инсонни бутун борлигича акс этганини
кўриб ҳайрон қоласиз. Лекин, лақаб
қўйиш барибир яхши одат эмас. Бу
ҳолатни ўзига хос зарурияти ҳам мавжуд,
баъзида исми узун кишини шарифини
қисқартириб оддийроқ чақириш учун
ҳам унга алоҳида қисқартирилган “ном”
берилади.
Лақаб жузъий камчиликларга тақаб
қўйилган бўлса, ундан хафа бўлиш
мумкин. Лекин шахснинг ажойиб
хислатларини акс эттирадиган “ном”
бўлса буни бемалол тахаллус-деб атаса
ҳам бўлади. Табиийки, футболчиларнинг
ҳар иккинчисини ўзига хос лақаби
бўлади. Агар жамоада ўйинчи кўп гол
уришни бошласа мухлислар унга “қотил”,
курашларга қўрқмай киришса “зирҳ”
мободо кўнгилдагидек ўйнай олмаса
“Буратино” –деб ном қўйиб олишади.
Айнан, мухлислар ва журналистлар
томонидан берилган ана шундай
лақаблар эгасига “гулдай” ярашганини
кўриб ҳайрон қолмай иложингиз йўқ.
Қуйида футболдаги “антиқа”
“тахаллус”лар эгаларини гуруҳларга
бўлиб, сизларга ҳавола этамиз.
Эгалари фахрланиши мумкин бўлган
“лақаблар”
Бу ўйиндаги маҳорати ва
инсонийлиги учун берилган ижобий
“тахаллус”лар бундан
қаҳрамонларимиз ҳеч уялмасалар
ҳам бўлаверади.
Роналдо – «Феномен»
Роналдо дунёнинг энг зўр
ҳужумчиларидан бири бўлган ва унга
берилган “лақаб” уни қандай ўйинчи
эканлигидан далолатдир. “Феномен” гол
урмасдан майдонни тарк этиши мумкин
эмасдек эди. Бошқа шундай ўйинчини
биласизми?... Шунинг учун ҳам у
“Феномен”.
Габриэл Батистута – «Батигол» /
«Қирол Шер»
Топ-ҳужумчи. Габриэлни бутун дунё
мухлислари яхши кўрар эди. Батистута
ҳозиргача унинг ўйинини томоша қилган
барча ҳужумчилар учун ўрнакдир.
Саид Ал-Овейран – «Саҳро
Марадонаси»
Саудия Арабистонининг энг зўр
ҳужумчисига Диего даражасидаги
ягона-голи учун берилган. 1994 йили
жаҳон чемпионатида Ал-Овейран
майдонда деярли барчани алдаб ўтиб
дарвозани ўта гўзал тарзда ишғол
этган эдики, кўпчилик мутахассислар
бу голни ҳатто Марадонанинг “буюк
юриши”дан ҳам устун қўйган эдилар.
Бундан ташқари, Руминияда Георги
Хаджини “Карпат Марадонаси”,
Эронда Али Каримини “Осиё
Марадонаси” –деб аташган.
Марио Баслер, Марио Балотелли –
«СуперМарио»
Агар футболчини исми Марио бўлиб,
ўйинни қойиллатса, ҳеч қандай
қийинчиликсиз унга лақаб тайёр бўлади.
Барча Мариолар боши билан ғиштларни
парчалайдиган компьютер ўйини
қаҳрамонига қиёсланаверадилар.
Хоқон Шукур – «Босфор буқаси»
«Toro del Bosporo» – жуда салобатли
эшитилади ва Ҳоқон бу “ном”га ўз-ўзидан
эришмаган. Турк футболчиси боши билан
ҳассосларча ўйнар эди. Агар бу буқанинг
“олтин боши” бир ишга тушиб қолса
рақиблар шошиб қолардилар. Айниқса,
унинг Евро-2000даги Бельгияга урган
голидан сўнг кўпчиликни битта савол
қийнаган эди: наҳотки, шу даражада
баланд сакраш мумкин?
Рой Макай – «Шарпа»
Агар ҳеч ким кутмаган пайтда
қаердандир дарвозага гол киритилса
билингки, шу атрофда Рой Макай юрган
бўлади.
Павел Недвед – «Чех замбараги» /
«Дюраселл»
Ҳеч чарчамас, шижоатли малласоч ярим
ҳимоячи. У майдонни ҳар қандай
бурчагидан дарвозага йўл топа олиб,
такрорланмас голлар киритган.
Фабио Каннаваро – «Берлин девори»
Ўзининг гуллаган пайтида Фабионинг
олдидан ҳатто “чанг-ғубор” ҳам ўта
олмас эди дейишади. У тўпни моҳирлик
билан олиб қўяр, рақиб тўп оширишига
пайдо бўлиб, унга эга чиқиб олар,
зарбаларни тап тормай қабул қилиб олиб
акробатик услублар қўллар эди. Шунинг
учун мухлислар унга ажойиб “тахаллус”
берган эдилар.
Томаш Росицки – «Кичик Моцарт»
Унга бу “ном” Дортмунднинг
“Боруссия”сидаги фаолияти давомида
берилган. Томашнинг техникаси, ажойиб
заргарона тўп узатишлари ва майдонни
теран ҳис этиши боис уни буюк австрия
бастакорига тенглаштирирган.
Ҳақоратомуз “лақаблар”
Бундай “тахаллус” футболчига
майдондаги аҳмоқона ҳаракатлар, ғалати
афт-ангор ва ёмон ўйин кўрсатганлиги
учун берилган.
Эдмундо – «Ҳайвон»
Эдмундо рақибларни юзига мушт
туширар, тинмай сўкиниб, оммавий
муштлашишларни келтириб чиқаришга
сабаб бўларди. У наркотик моддаларга
ўчлиги, енгил табиат аёллар билан
оммага кўп кўриниши ҳеч ким билан
чиқиша олмаслиги учун роса ўзига мос
“лақаб”га эга бўлди. Лекин, Эдмундо
яхши футболчи эди.
Дэвид Бэкхем – «Спайс-Бой»
Дэвид «Spice Girls» қўшиқчиси Викториа
Адамс билан никоҳдан ўтиши билан мана
шу “лақаб”га эга бўлди. Бэкс фантастик
даражадаги футболчи бўлганлиги учун
уни яна бир қатор “салобатли”
тахаллуслари ҳам бор.
Жонатан Вудгейт – «Қишлоқи» /
«Аҳмоқ»
Вудгейтга бу “ном”лар “Лидс”да ўйнаган
пайтларида берилган. Айтишларича
унинг матчдан сўнг берган интервьюлари
иккита сўзни ҳам эплаб айтолмаганлиги
учун катта воқеа бўларди..
Массимо Таиби – «Венециялик сўқир»
“Манчестер Юнайтед”да ўтказган тўрт
донагина ўйинидан сўнг матбуот Таибига
мана шундай хунук “ном”ни ёпиштирди
қўйди.
Арьен Роббен – «Шиша одам»
Бу ерда изоҳга ҳожат йўқ. Жуда кўп
касал бўлиб, жароҳат оладиган ҳар
қандай футболчи сингари Арьен ҳам
ажойиб “тахаллус” эгаси бўлди.
Оригинал “лақаб”лар
Жуда топқирлик билан қўйилган
“ном”лар. Ибрагимовични оддийгина
қилиб “Ибра” дейиш билан
чекланмагандек...
Клаудио Лопес – «Бурга»
Кимда-ким Клаудиони майдонда қандай
ҳаракат қилишини кўрган бўлса, унга бу
лақабни нақадар тўғри келишини ҳис
этади. Кўп сакраб, тинмай майдонни ҳар
бурчагида лип этиб пайдо бўлиш, ён
томонларга ҳам ҳаракат қилаверадиган
бургадек тинмас Лопес ҳаммани
ҳайратга соларди. Уни ўзига ҳос фикр
юритиши эса таҳсинга лойиқ. У
“Валенсия”да ўйнаган чоғида
Чемпионлар Лигаси баҳсида ҳакамга
тўпни чиқариб ажойиб гол урган эди. в,
разыграв штрафной удар с арбитром.
Женнаро Гаттузо – «Каркидон»
Майдонда ҳайқириб, ҳаммани тепалаб
ташлашга тайёр, жанжаллар устаси
Гаттузо учун қандай мос тушган лақаб.
Холид Белахруз – «Каннибал»
Ҳа, Холид майдонда рақибларни деярли
“еб” қўяр эди. Ўзига бириктирилган
ҳудудда қирол эди у. Бекордан бекорга
бировга тўпни бермайдиган футболчига
берилган зўр “тахаллус”.
Деннис Бергкамп – «Учмас голланд»
Энг чиройли ҳодисага нисбатан қўйилган
энг чиройли лақаб. “Арсенал”нинг
самолётда учишга қўрқадиган ўйинчиси
мураббий Арсен Венгерни кўп бора
аччиғланишига сабаб бўлган. У ўзидаги
ғалати “фобия” сабаб, тарихда “учмас”
ними билан қолади.
Қиёфага қараб қўйилган “лақаб”лар
Ҳаммамиз болаликда бир-биримизни
“шалпангқулоқ”, “бақалоқ”, “бурунбой”
сингари номлар билан ғашига тегардик.
Баъзида футболчиларга ҳам қиёфаларига
қараб “лақаб” қўйишади.
Трифон Иванов – «Маҳлуқ»
Бундан ташқари турли даврларда беқиёс
даражада ўйин кўрсатган футболчиларга,
савияси деярли “бадиий” бўлган
такрорланмас “тахаллус” лар берилган.
Марко ван Бастенни мухлислар “Оққуш”,
Рууд Гуллитни “Қора лола”, Лев Яшинни
“Қора ўргамчак” ва Эйсебиони “Қора
Пантера” деб атаганлар. Бизни ўзбек
футболчиларини мухлислар деярли ҳар-
хил номлар билан аташмайди. Бу
ҳолатни ўзбекона ҳурмат иззат белгиси –
деб атаганимиз маъқул. Балки, ҳали
бирор “тахаллус”га яраша ўин
кўрсатмаганликлари учун шундайдир.
Яна билмадик...

ovoza.com
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 846 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz