Ёшим кузга қараб ўтай дейдию, кўнгил бахор боғида тентирар. Бебурд... Бир лола олиб қувонса, бир атиргул тиканидан йиғлар. Кўнгил улғаймас, унга кирмас ақл хам асло. Бахор боғида туғилиб, бахор чечакларига бурканиб хаётдан видолашади. Гохи кўнгил бўлиб туғилсайдим деб ўйланиб қоламан.
Хайдадим, кет дедим, ортингдан тош отиб, қайтмагин дедиму юракни ютдим. Кўринмай юрганда мен сендан қочиб, билсанг эди жоним йўлингда турдим. Керакмассан дедим йўлларни ёқиб, йўқ бўлиб кетгин, севмайман дедим. Билмадинг шу куни, шу ондан бери у йўлнинг қўриқчиси бир ўзим бўлдим. Кетгин деганимда сени кутгандим... Тошлар отганимда гуллар яширдим, йўлларни ёққанда билсайдинг жоним, қонли соғинчимдан кўприк қургандим..
Tas-ix:Sayyod ko'prik mp3
|